- Тошкентдан гапирамиз
- 15.01.2026, 12:21
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситаларида Яшнобод тумани аҳолиси Арсен Аванесян гўёки ҳудудни ободонлаштиргани ва дарахт эккани учун жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Ушбу хабарлар воқеанинг асл моҳиятини нотўғри акс эттиргани
сабабли, яна бир бор расмий тушунтириш берамиз:
Текширув давомида аниқланишича, Арсен Аванесян «Яшил макон»
ташаббуси ниқоби остида темир йўлга туташ қўриқланадиган ҳудуддан 360 кв.м ер
майдонини ноқонуний эгаллаб олган. Ҳудуд металл панжаралар билан ўралиб, енгил
конструкциялар ўрнатилган ва майдон тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланишга
киришилган.
Таъкидлаш жоизки, темир йўлга туташ қўриқланадиган
ҳудудларда ҳар қандай қурилиш ишлари ва тижорат фаолияти қатъиян ман этилади.
Бошқа ҳолларда эса рўйхатдан ўтказиш ва ваколатли органларнинг рухсати талаб
этилади.
Ушбу ҳолат юзасидан суд қарори чиқарилиб, Арсен Аванесянга
белгиланган тартибда жарима солинди, шунингдек, унга ноқонуний ўрнатилган
металл тўсиқлар ва енгил конструкцияларни демонтаж қилиш мажбурияти юкланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларнинг яшил дам олиш
ҳудудларини яратиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлайди ва бундай
ташаббусларга кўмаклашади.
**Эсда тутинг!**
Бўш турган ер участкаларини бериш фақат «E-auksion» электрон
савдо платформаси орқали амалга оширилади. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олиш ва қурилиш ишлари олиб бориш жиддий ҳуқуқий ва молиявий
оқибатларга олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил охирида «Тошкент шаҳри жой номларининг изоҳли луғати» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, унд...

Янгиҳаёт туманидаги номсиз кўча ва мавзеларни номлаш ҳамда амалдаги айрим кўчаларни қайта номлаш учун овоз беришда ишт...

