- Тошкентдан гапирамиз
- 05.01.2026, 11:31
Ҳурматли фуқаролар!
Янгиҳаёт туманидаги номсиз кўча ва мавзеларни номлаш ҳамда амалдаги айрим кўчаларни қайта номлаш учун овоз беришда иштирок этинг!
Географик
объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясига
Янгиҳаёт тумани ҳокимлигининг туман ҳудудидаги номсиз кўча ва мавзеларни номлаш
ҳамда амалдаги айрим кўчаларни қайта номлаш бўйича таклифлари келиб тушган.
Тошкент
шаҳар ҳокимлиги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 4¹-моддасига мувофиқ, маҳаллий аҳолининг фикрини
ўрганиш мақсадида пойтахт аҳолисини Янгиҳаёт туманидаги номсиз кўча ва
мавзеларни номлаш ҳамда амалдаги айрим кўчаларни қайта номлаш юзасидан ўз
фикрини https://geonom.tashkent.uz сайтида овоз бериш йўли билан билдиришга таклиф
этади.
Шу билан
бирга, аҳоли фикри қуйидаги шаклларда ҳам қабул қилинади:
Оғзаки
равишда: +998-71-210-04-13 телефон рақамига (иш кунлари соат 09:00-дан
17:00-гача) мурожаат қилиш орқали;
Ёзма:
100060, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 51-уй почта
манзилига хат юбориш орқали;
Электрон
шаклда: geonom@digitaltashkent.uz электрон почтасига хат юбориш йўли билан.
Маҳаллий
аҳоли овоз бериш жараёнида жорий йилнинг 5-январ кунидан 19-январ кунига қадар
қатнашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил охирида «Тошкент шаҳри жой номларининг изоҳли луғати» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, унд...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлиги ва ҳомийлигида пойтахтимиз ҳудудидаги тарихий ва замонавий жой номларини илмий асосд...

