- Тошкентдан гапирамиз
- 05.06.2025, 17:28
Яшнобод туманидаги кўчанинг бир қисми номини ўзгартириш бўйича овоз бериш
Ҳурматли фуқаролар!
Яшнобод туманидаги Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмини қайта номлаш орқали унга Мустафо Камол Отатурк номини бериш учун овоз беришда иштирок этинг!
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясига Яшнобод тумани ҳокимлигининг қурилиши режалаштирилаётган “Ўзбек-турк дўстлик хиёбони”га туташ бўлган кўчага Мустафо Камол Отатурк номини бериш бўйича таклифи келиб тушган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-1-моддасига мувофиқ, маҳаллий аҳолининг фикрини ўрганиш мақсадида пойтахт аҳолисини Яшнобод туманидаги Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмини Мустафо Камол Отатурк деб қайта номлаш юзасидан ўз фикрини https://geonom.tashkent.uz сайтида овоз бериш йўли билан билдиришга таклиф этади.
Шу билан бирга, аҳоли фикри қуйидаги шаклларда ҳам қабул қилинади:
Оғзаки равишда: +998-71-210-04-13 телефон рақамига (иш кунлари соат 09:00-дан 17:00-гача) мурожаат қилиш орқали;
Ёзма: 100060, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ислом Каримов шоҳкўчаси, 51-уй почта манзилига хат юбориш орқали;
Электрон шаклда: geonom@digitaltashkent.uz электрон почтасига хат юбориш йўли билан.
Маҳаллий аҳоли овоз бериш жараёнида жорий йилнинг 5 июнь кунидан 19 июнь кунига қадар қатнашиши мумкин.

🗓️ 27–28-июнь кунлари Тошкент шаҳрида Summer Fest 2026 ёзги фестивали ўтказилади.📍 Тадбир Шайхонтоҳур туманидаги Бунёд...

Мирзо Улуғбек тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ишсиз в...

Сергели туманидаги автомобиль бозори яқинида жойлашган ва 12 та автобус йўналиши ўтадиган бекатда воркаут майдончаси таш...

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ЎРҚ–1155-сон Қонун коррупцияга қарши курашиш тизимини янада...