Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси!


Маълум қиламизки, «Юнусобод» бозори ҳудудининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланган. Асосий мақсад — тадбиркорлар ҳамда бозор ташриф буюрувчилари учун қулайлик, тартиб ва хавфсизликни оширишдан иборат.


Аввал ушбу ҳудудда 180 та автомобиль учун тўхташ жойлари мавжуд эди. Ишлар олиб борилаётган даврда Аҳмад Дониш кўчаси бўйлаб, жумладан йўл ўтказгич остида, 350 га яқин тўхташ жойи ташкил этилди. Бу ташриф буюрувчилар учун бозорга кириш имкониятини сақлаб қолади.


Алоҳида таъкидлаймизки, илгари автотураргоҳда автомобиллардан тартибсиз савдо амалга оширилган бўлиб, бу тартиб ва ўтиш йўлларига салбий таъсир кўрсатган. Эндиликда бу ҳолат тартибга солинмоқда — автомобиллардан савдо қилган шахслар 50 метр ичкарига, махсус ташкил этилган ҳудудга кўчирилмоқда. Бу ерда улар  савдо қилиши учун янада қулай ва хавфсиз шароитлар яратилган.


Барча тадбирлар бозор ҳудудидаги санитария ҳолатини яхшилашга, хавфсизликни оширишга, қулайлик ва тартибни таъминлашга қаратилган. Шунингдек, рақамлаштириш тизимини жорий этиш орқали солиқ тўловларининг шаффофлигини таъминлашга ҳамда  яширин иқтисодиёт таъсирини камайтиришга қаратилган.


Тушунганингиз ва қўллаб-қувватловингиз учун раҳмат!

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
12.06.2026, 16:43

Ёшлар куни фестивали бошланди!
12.06.2026, 09:57
Ёшлар куни фестивали бошланди!

🎉 Ўзбекистон овози кўчасида ёшлар учун байрамона дастур, жонли концерт, миллий ўйинлар, ижодий майдончалар ва кўтаринки...

🚗 Сергели автомобил бозори: ЙҲТЭМ Янги Сергели кўчасидаги юкламани камайтирмоқда
11.06.2026, 16:01
🚗 Сергели автомобил бозори: ЙҲТЭМ Янги Сергели кў...

Сергели автомобил бозори — пойтахтдаги энг йирик транспорт оқимини шакллантирувчи ҳудудлардан бири.Бозор сиғими жами 5 4...

Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун давра суҳбати бўлиб ўтди
10.06.2026, 09:29
Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун дав...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва манфаатларига дахлдор бўлган норматив ҳужжат...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия