Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент маҳаллалар деворларида суратлар билан безайди

2022 йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Маҳаллада дув-дув гап: Маҳаллалар деворларидаги расмлар” лойиҳасининг бошланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев журналистлар, ўқитувчи ва талабаларни шаҳар деворларида суратларни яратиш лойиҳаси билан таништириб, ташаббускорлар уларга маслаҳат учун мурожаат қилаётганини билдирди.  Аҳолидан суратлар учун муносиб манзилларни кўрсатиш, санъатшунос рассомлардан эса визуал тимсоллар концепцияси таклифларини тайёрлаб топшириш сўралмоқда. Лойиҳа босқичлари қуйидагича тақсимланган (муддатлар таҳминан келтирилган ва ўзгариши мумкин):

Биринчи босқич – 10 мартгача: суратлар учун манзиллар бўйича таклифларни тўплаш. Таклиф этилаётган жойнинг фотосуратлари ва бўлажак сурат яратиладиган объект ва унинг манзилини тавсифловчи бир нечта тушунтириш сўзларини Телеграмга юборинг: @poytaxt_uz_support.

Бундан кейин комиссия (ҳокимлик ходимлари ва Бадиий академия вакиллари) энг қизиқ манзилларни танлаб олади. Уларнинг рўйхати биринчи апрелгача эълон қилинади.

Иккинчи босқич — 1 апрелгача: рассомлар танланган жойлар учун эскизларни яратадилар ва молиявий харажатлар сметасини тузадилар. Таклифлар ижодкорлар комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва энг яхши ишлар тасдиқланади.

Учинчи босқич — 15 апрелгача: эскизларни муҳокама қилиш ва деворларнинг эгалари билан мувофиқлаштириш, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашида молиявий харажатларни тасдиқлаш. Ҳомийлар иштирок этиши мақсадга мувофиқ. 

Тўртинчи босқич — май ойи: суратларни яратиш бошланади. Ёз фаслининг бошида шаҳардаги бутун “суратлар галереяси” тайёр бўлиши керак.

Бу хабар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Журналистлар Олмаота ва Тбилисидан мисоллар келтирдилар, суратларнинг сақланиши ва деворларнинг эгалари билан мувофиқлаштиришнинг жиҳатлари, энг муҳими, мавзу ва мазмун ҳақида гапирдилар. “Газета.уз” журналисти Виктория Абдураҳимова биринчи босқичда аҳоли ва уй эгалари билан келишишда муаммолар юзага келмаслиги учун ер ости ўтиш йўллари, трансформатор қутилари, коммуникация люклари ва бошқа жамоат бино ва иншоотларидан фойдаланишни таклиф қилди.

Бадиий академия академиги, Архитектура ва қурилиш институти ўқитувчиси Марина Бородина ташаббусни қўллаб-қувватлади ва лойиҳа учун эскизлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни ўз зиммасига олди. Унинг сўзларига кўра, стилистик жиҳатдан девор расмлари тасвирий санъатда алоҳида ўринни эгаллайди, улар кўпроқ плакатларга ўхшайди, тасвирлар осон идрок этиладиган, содда, долзарб ва ҳиссий бўлиши керак.

Шаҳар марказида ҳам, чеккасида ҳам суратларни яратиш учун аргументлар кўриб чиқилди. Киритилган таклифлар орасида энг жозибадорларидан бири бу суратлар учун ер усти метро таянчларини беришдир.

Биз барча тошкентликларни ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Бу Тошкент қиёфаси янада ранг-баранг бўлишига қаратилган. 

Лойиҳа ҳақида: “Маҳаллада дув дув гап: Маҳалла деворларига чизмалар” лойиҳаси тумандаги турар-жой бинолари, ижтимоий соҳа объектлари, зинапоялар ва бошқа бинолар фасадида кўргазмали тасвирлар (чизмалар, мураллар, графикалар ва бошқалар) яратишга бағишланган. Мақсад Тошкент шаҳрининг 12 та туманидаги маҳаллаларда норасмий диққатга сазовор жойларини яратиш ва атрофимиздаги воқеликка уйғунлик элементини киритишдир. Лойиҳа шаҳар аҳолисининг бевосита иштирокида амалга оширилади, унинг барча босқичларида - жой танлашдан тортиб, суратларни яратишгача аҳоли жалб қилинади. Расмлар яратиш учун санъат олий ўқув юртлари ва коллежлар талабалари таклиф этилади. Аҳолининг ўзи ҳам суратларни яратиши мумкин. Лойиҳада иштирок этаётган барча рассомлар зарур материаллар билан таъминланади. Эскизлар ва иштирок этиш учун аризаларингизни Телеграмдаги @poytaxt_uz_support манзилига юборинг.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Пиёдалар учун қулайликни яхшилаш ва автотранспортдан холи ҳудудларга устуворлик бериш бўйича ишлар давом этмоқда.
20.04.2026, 10:22
Пиёдалар учун қулайликни яхшилаш ва автотранспортд...

🗺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан автотураргоҳларни шаҳар бошқарувининг ягона тизимига интег...

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
18.04.2026, 11:13
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқ орқали Олмазор тумани «Чиғатой» кафеси яқинида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ушбу ҳудудда ҳар ку...

🏢 18-апрел — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни
18.04.2026, 11:07
🏢 18-апрел — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳа...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримиз инфратузилмаси барқарор ишлаши, аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёти таъминланишида беқиёс м...

Чилонзор кўчалари шаҳар дизайн коди асосида янгиланмоқда
17.04.2026, 16:09
Чилонзор кўчалари шаҳар дизайн коди асосида янгила...

Чилонзор тумани ҳокими Саидқахҳор Холхўжаев туманнинг Ислом Каримов ва Фурқат кўчаларида бўлиб, ҳудудларни пойтахтнинг я...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия