
Тўлебий мақбараси (ёки Қалдирғочбий мақбараси) Ўзбекистоннинг энг машҳур ёдгорликларидан бири
ҳисобланади. У айниқса қозоқлар томонидан эъзозланади, Қозоғистондан келган меҳмонлар албатта бу
мақбарани зиёрат қилишади.
Шайхонтоҳурда жойлашган мақбара биноси ўткир бурчакли
12 қиррали гумбази билан барча маҳаллий иншоотлардан ажралиб туради ва Тошкент
ҳудудида сақланиб қолган энг қадимий бинолардан бири ҳисобланади. Гумбазнинг
муваффақиятли конструкцияси кўплаб зилзилаларга бардош беришга имкон берган.
Мақбара қозоқлар сулоласидан бўлган Тошкентнинг афсонавий ҳокими — Тўлебий
қабри устида қурилган. У XVIII асрнинг биринчи ярмида Катта Ўрдани бошқарган.
Ривоятларга кўра, дунганлар (қалмоқлар) босқини вақтида
бутун маҳаллий аҳоли уйларини ташлаб, босқинчилардан қочиб қолган, аммо Тўлебий
қочишдан бош тортган. Босқинчиларнинг
ҳукмдори ундан нима учун
бошқалар билан бирга қочмаганини сўраганда, у уйининг айвони остида қaлдирғоч
уя қурганини, уни ёлғиз
ташлаб кетиш ўлимга ҳукм қилиш билан баробарлигини айтган. Босқинчилар бу
жавобдан мамнун бўлиб, ҳоким ҳамда унинг
халқини ҳаётини сақлаб қолишган. Шу вақтдан бошлаб уни эҳтиром билан
Қалдирғочбий деб аташган ва у халқ хотирасида шундай сақланиб қолган.
Тўлебий
1663 йилда ҳозирги Жамбул вилояти ҳудудида туғилган, 1756 йилда 93 ёшида вафот
этган ва 1743 йилдан 1749 йилгача Тошкентни бошқарган. Қалдирғочбий мақбараси
1996 йилда дастлабки тарҳини сақлаган ҳолда реконструкция қилинган, унга ёндош ҳудуд
ободонлаштирилган ва бу жой шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар томонидан тез-тез зиёрат
қилинадиган масканга айланган.
Бино Амир Темур кўчасида жойлашган бўлиб, ўзига хос металл қуёшдан ҳимоя панеллари билан танилган. ...

«Зарафшон» ресторани 1974-йилда қурилган ва дарҳол тошкентликлар орасида энг машҳур жойлардан бириг...

Марказий боғ (собиқ Тельман номидаги боғ) рўпарасида жойлашган, ўзига хос туркистон меъморчилигидаг...

2004 йилда буюк княз сарайи ёнида Миллий банк ташқи иқтисодий фаолият томонидан расмлар ва тангала...