Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Фарғона йўли кўчасида автобуслар учун ажратилган «А» йўлакларида ҳаракатни назорат қилувчи камералар ўрнатилди

🚦 Тошкент шаҳрида барча йўл ҳаракати иштирокчилари — пиёдалар, жамоат транспорти йўловчилари ва ҳайдовчилар манфаатлари ҳисобга олинган хавфсиз, замонавий ва қулай шаҳар муҳитини яратиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада пойтахтнинг транспорт инфратузилмаси босқичма-босқич ривожлантирилмоқда: янги BRT йўлаклари барпо этилмоқда, автобуслар учун ажратилган йўлаклар тармоғи кенгайтирилмоқда, йўл ҳаракатини ташкил этиш тизими такомиллаштирилмоқда.

Бироқ замонавий инфратузилмани яратиш — ишнинг бир қисми, холос. Ундан самарали фойдаланиш ва белгиланган қоидаларга риоя этилишини таъминлаш ҳам бирдек муҳим.

📍 Шу муносабат билан Фарғона йўли кўчасининг 6 километрли қисмида, ҳар икки йўналишда «А» ажратилган йўлаклар бўйлаб ҳаракатланишни назорат қилувчи камералар ўрнатилди.

Шунингдек, жамоат транспорти ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида пойтахтнинг бошқа кўчаларидаги ажратилган йўлакларда ҳам назорат камералари босқичма-босқич ишга туширилмоқда.

🚌 Нима учун автобуслар учун ажратилган йўлакни банд қилмаслик муҳим?

Битта автобусда бир вақтнинг ўзида 50 нафардан ортиқ йўловчи бўлиши мумкин. Автомобиль ажратилган йўлакка чиқиб, автобус ҳаракатига тўсқинлик қилса, бу шунчаки битта транспорт воситасининг эмас, балки ишга, ўқишга, уйига ёки бошқа муҳим юмушлари билан шошилаётган ўнлаб инсонларнинг кечикишига сабаб бўлади.

Яъни битта автомобиль сабабли 50 нафардан ортиқ инсон вақт йўқотиши мумкин. Агар бир нечта автобуснинг ҳаракати кечикса, бундан азият чекадиган йўловчилар сони янада ортади.

Айнан шу сабабли ажратилган йўлаклар жамоат транспортининг ортиқча кечикишларсиз ҳаракатланиши, қатнов жадвалига риоя қилиши ва йўловчиларнинг манзилига ўз вақтида етиб боришини таъминлаш учун мўлжалланган.

⏰ Эслатиб ўтамиз: соат 06:00 дан 23:00 гача «А» ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлмаган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

❗️Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари, ҳайдовчилар!

Йўлларда ниҳоятда эътиборли бўлишингизни, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишингизни, тақиқланган вақтларда ажратилган йўлакларни банд қилмаслигингизни ҳамда бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг манфаатларини ҳурмат қилишингизни сўраймиз.

Йўл инфратузилмасини ривожлантириш, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат транспорти самарадорлигини ошириш — ҳар бир инсон учун қулай шаҳар яратиш йўлидаги изчил қадамлардир.

🏙 Шаҳар — барчамиз учун. Йўллар — ҳар биримиз учун.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули бўлиб ўтади
13.10.2026, 09:41
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули бўлиб ўтади

Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даулетияр Худайбергенов фуқароларни қабул қилади. 🔹...

Фуқаролар мулки ва аҳоли манфаатлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун доимо устувор аҳамиятга эга
12.10.2026, 14:30
Фуқаролар мулки ва аҳоли манфаатлари Тошкент шаҳар...

▫️Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалардан бирида дераза панжараларини демонтаж қилиш ишлари тўхтатилди. Вазият пойтахт ҳо...

❗️ЯШНОБОД ТУМАНИДАГИ «ЯНГИ ДАВР» МАҲАЛЛАСИДА КОММУНАЛ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИЛДИ
12.10.2026, 10:12
❗️ЯШНОБОД ТУМАНИДАГИ «ЯНГИ ДАВР» МАҲАЛЛАСИДА КОММУ...

🏛 Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Муминов ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Давронбек Ра...