Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Яна бир «Яшил тўлқин» йўлаги энди Фарғона йўли кўчасида

Фарғона йўли кўчасида «Яшил тўлқин» тизимини созлаш зарурати ҳақида аҳоли бизга изоҳлар ва мурожаатларда бир неча бор ёзган эди.

Амалга оширдик.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари 6 километрлик участкадаги 13 та светофор объектини — Қўйлиқ кўпригидан кейин, «Қўйлиқ ота» мақбарасидан УзБУМгача бўлган йўналишда ўзаро мувофиқлаштирди. Тизим сутка давомида ишлайди.

Ўтказилган ўлчовлар натижани кўрсатмоқда: аввал тиғиз бўлмаган вақтда ушбу йўлни босиб ўтиш тахминан 12–13 дақиқа вақт олган бўлса, ҳозир бу йўлни қарийб 9 дақиқада босиб ўтиш мумкин.

📉 Йўлга сарфланадиган вақт тахминан 25 фоизга қисқарди.

Муҳим жиҳат: «Яшил тўлқин» барча чорраҳаларда светофор доимий равишда яшил ёниб туришини англатмайди. Светофорлар шундай мувофиқлаштириладики, ҳайдовчи белгиланган тезликда ҳаракатланганда имкон қадар кўпроқ чорраҳада яшил чироққа тўғри келади.

Яъни, «Яшил тўлқин»нинг вазифаси қизил чироқда тўхташларни бутунлай йўқ қилиш эмас, балки улар сонини камайтириш, ҳаракатни янада бир маромда ташкил этиш ва йўлга сарфланадиган вақтни қисқартиришдир.

Фарғона йўли кўчаси — Тошкентнинг асосий кириш транспорт йўлакларидан бири. Қўйлиқ йўналиши орқали шаҳарга

Тошкентнинг ўзидан ҳам, Тошкент вилоятидан ҳам

катта автомобиллар оқими кириб келади, шундан сўнг транспорт оқими пойтахтнинг марказий қисми томон тақсимланади.

Шу сабабли ушбу

6 километрлик участкада ҳатто бир неча дақиқанинг тежалиши

нафақат алоҳида ҳайдовчи учун, балки бутун транспорт оқимининг янада бир маромда ҳаракатланиши учун ҳам муҳим.

Ишлар давом этмоқда: мутахассислар кун давомида транспорт ҳаракатини кузатиб боради ва зарурат туғилганда светофорларнинг иш режимларини қўшимча равишда мослаштиради.

🚘 6 км. 13 та светофор. 12–13 дақиқа ўрнига — тахминан 9 дақиқа.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Талабаларни жойлаштириш масаласи ҳал қилинди: Тошкент давлат техника университети талабалари бошқа ётоқхоналар ва ижара хонадонларига жойлаштирилди
08.10.2026, 09:53
Талабаларни жойлаштириш масаласи ҳал қилинди: Тошк...

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ талабалар ётоқхонасига б...

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
07.10.2026, 17:04
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Тошкент шаҳар прокурори Анвар Урманов ҳамда Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов бошчилигида тадбиркорларнинг муаммол...

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жамоатчилик назорати остида ўрганилмоқда
07.10.2026, 10:20
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жамоатчилик назорати...

Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумини барқарор ва муаммосиз ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари Тошкент...

«Cyberkent 4.0»: ёшлар учун киберхавфсизлик бўйича амалий майдон
07.10.2026, 10:09
«Cyberkent 4.0»: ёшлар учун киберхавфсизлик бўйича...

🖥 Тошкент шаҳрида рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, ёшларнинг ...