- Тошкентдан гапирамиз
- 08.09.2026, 10:36
7-сентябр куни эрталабки тиғиз вақтда метрополитен барқарор фаолият кўрсатди
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Тошкент шаҳрида транспорт ҳаракати, жумладан, метрополитен фаолияти ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда доимий назорат қилинмоқда.
📍7-сентябр куни эрталабки соат 07:00 дан 10:00 гача метрополитеннинг 4 та йўналишида жами 64 та ҳаракат таркиби йўловчиларга хизмат кўрсатди.
🚇 Мазкур вақт оралиғида метрополитен орқали йўловчиларни ташиш бўйича 243 821 та қатнов қайд этилди.
Метрополитен фаолиятини доимий назорат қилиш ва поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш натижасида йўловчилар оқими энг юқори бўлган Чилонзор ва Ўзбекистон йўналишларида ҳаракат барқарор ташкил этилди.
✅ Вазиятлар марказининг реал вақтдаги мониторинги давомида:
— поездлар ҳаракатида узилиш ва ноқулайликлар қайд этилмади;
— бекатларда йўловчиларнинг ортиқча тўпланиши кузатилмади;
— йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнида нохуш вазиятлар юзага келмади.
Йўловчиларга қулай ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида метрополитен фаолияти, шунингдек, бошқа жамоат транспортлари доимий назорат қилиб борилмоқда.

⛽️ Пойтахтимизда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳолига хизмат кўрсатиш тизимининг мавсумга тайёргарлигини таъминл...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...
2026/2027-ўқув йили бошланиши муносабати билан 7-сентябрдан бошлаб «Мирзо Улуғбек» метро бекати — Ўзбекистон давлат жаҳо...

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳози...