Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Янги ўқув йили: пойтахт транспорт тизими юқори юкламагa тайёр

🔺 Эртага, 2-сентябр куни, умумтаълим мактабларида 2026/2027-ўқув йили бошланади. Шу муносабат билан Тошкент кўчаларида, айниқса, таълим муассасалари атрофида пиёдалар ва транспорт воситалари оқими ортиши кутилмоқда.

🚸 Янги ўқув йили олдидан Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан мактаблар атрофида хавфсизликни оширишга қаратилган ишлар амалга оширилди. Пиёдалар ўтиш жойларидаги «зебра» чизиқлари янгиланди, светофор объектлари техник кўрикдан ўтказилиб, уларнинг ишлаш режимлари тартибга келтирилди.

🚌 Пойтахтда 170 та автобус йўналиши бўйича ҳар куни 24 мингдан ортиқ режали қатнов амалга оширилади. Ёз мавсумида автобус жадваллари сони ўртача 1 622 та бўлган бўлса, янги ўқув йилидан улар 1 707 тага етказилади.

🚇 Метрополитенда ҳам тиғиз вақтларда поездлар оралиғи қисқартирилади: Чилонзор йўналишида 1,5–2 дақиқа, Ўзбекистон йўналишида 3–3,5 дақиқа, Юнусобод йўналишида 4–4,5 дақиқа, ер усти ҳалқа йўналишида 7–8 дақиқа. Жорий йилда келтирилиши кўзда тутилган 14 та янги таркибнинг 11 таси линияларда ишламоқда, яна 3 таси ишга туширилиши кутилмоқда.

❗️ Ҳурматли ҳайдовчилар ва ота-оналар!

Мактаблар яқинида тезликни пасайтиринг, пиёдалар ўтиш жойларида болаларга йўл беринг. Автобус бекатларини банд қилманг, таълим муассасалари олдида ва пиёдалар йўлакларида ҳаракатга халақит берадиган тарзда тўхтаманг, жамоат транспорти учун ажратилган махсус йўлакларга чиқманг.

🚍 Имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланинг. Бу кўчалардаги юкламани камайтириш, жамоат транспортининг барқарор ҳаракатини таъминлаш ва мактаблар атрофидаги тирбандликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Янги ўқув йилини йўлларда тартиб, эътибор ва ўзаро ҳурмат билан бошлайлик.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш – коррупциянинг олдини олишнинг энг самарали механизми
03.09.2026, 09:30
Давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминла...

Янги Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимини очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида ташкил этиш давлат сиё...

Ҳурматли талабалар!
02.09.2026, 17:57
Ҳурматли талабалар!

Тошкент шаҳрида талабаларнинг кундалик транспорт ҳаракатини ўрганиш мақсадида қисқа сўровнома ўтказилмоқда.📲 Ботга кири...

Тошкентнинг электр қуввати қанчага ошмоқда?
02.09.2026, 10:00
Тошкентнинг электр қуввати қанчага ошмоқда?

🤩Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида пойтахт электр таъминоти тизимини янада барқ...

600 нафардан зиёд болажонга янги ўқув йили учун ўқув қуроллари топширилди
28.08.2026, 15:23
600 нафардан зиёд болажонга янги ўқув йили учун ўқ...

🔺 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи...