- Тошкентдан гапирамиз
- 05.08.2026, 09:53
Ҳоким ўринбосари томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Азизхон Шовкатов томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди.
➡️ Қабул давомида мурожаатчилар томонидан туризм соҳасида фаолият юритиш учун пойтахтнинг туризм кўчаларидан жой ажратиш, мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини яхшилаш, таълим муассасаларини таъмирлаш ҳамда зарур инвентарлар билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
🔺 Шунингдек, мактаб биноларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларини реконструкция қилиш, мавжуд инфратузилмани янгилаш, маданият ва санъат соҳаси вакилларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатлар билдирилди.
💬 Ҳар бир мурожаат Азизхон Шовкатов томонидан батафсил тингланиб, унда кўтарилган масалаларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни ҳал этиш имкониятлари ҳамда амалдаги тартиб-таомиллар атрофлича муҳокама қилинди.
🧑💻 Мурожаатларнинг айримлари юзасидан қабул жараёнининг ўзида тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. Қўшимча ўрганиш ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирокини талаб этадиган масалалар бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилиб, уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, мурожаатчиларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
📍Бектемир туманида замонавий мактаб қурилиши қизғин давом этмоқда. Қурилиш ишлари 2026-йил апрель ойида бошланган бўлиб...

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда манс...

Korrupsiyaga qarshi kurashish va ochiqlikni taʼminlash borasida tizimli ishlar davom etmoqda So‘nggi yillarda mamla...

👍 Бугун эрта тонгдан Мирзо Улуғбек туман ҳокими Боходир Ғайбназаров бошчилигида барча масъуллар саф йиғинини ўтказди. У...