Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Аҳоли учун қулайлик тартиб-интизомдан бошланади

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш масалалари бўйича департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Азиз Азимов, шаҳар бошқармалари, тегишли идоралар ва Чилонзор тумани ҳокимлиги раҳбарлари ҳамроҳлигида тумандаги бир қатор объектларда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

🏘Асосий эътибор жамоат жойларини ноқонуний қурилмалардан тозалаш, ободонлаштириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда хавфсиз шаҳар муҳитини яратишга қаратилди.

🗾Хусусан, тадбир иштирокчилари «Қатортол» кўчаси ва бозори ҳудудида бўлиб, узоқ йиллар давомида пиёдалар йўлини эгаллаб турган ўзбошимчалик билан қурилган объектларни демонтаж қилиш ишлари билан танишдилар. Ноқонуний қурилмалар туфайли одамлар кўпинча йўлнинг қатнов қисмига чиқишга мажбур бўлар эди.

🧑‍💻Бугун шаҳар пиёдаларга ўзларининг қонуний ҳудудини қайтармоқда. Тротуарлар, аввало, инсонлар — болалар, кексалар, аравачали ота-оналар, ногиронлиги бўлган шахслар ва шаҳар бўйлаб ҳар куни пиёда ҳаракатланадиган барча аҳоли учун мўлжалланган.

🔵Шунингдек, «Зарқўрғон» маҳалласидаги ободонлаштириш ишлари, «Навбаҳор» маҳалласида электр таъминоти ишончлилигини ошириш масалалари ҳамда «Лутфий» маҳалласидаги ГЭС-9 подстанциясида мавжуд муаммолар ўрганилди.

🫥Амалга оширилаётган барча ишларни ягона бир мақсад бирлаштиради — шаҳарни ҳар бир фуқаро учун янада қулай, хавфсиз ва шинам қилиш. Айнан инсон манфаатлари шаҳар муҳитини ривожлантиришда асосий мезон бўлиб қолади, жамоат жойларида тартиб ўрнатиш эса ушбу тизимли ишнинг муҳим қисмидир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Бектемирда янги мактаб қад ростламоқда
10.08.2026, 16:12
Бектемирда янги мактаб қад ростламоқда

📍Бектемир туманида замонавий мактаб қурилиши қизғин давом этмоқда. Қурилиш ишлари 2026-йил апрель ойида бошланган бўлиб...

Коррупцияга қарши курашиш ва очиқликни таъминлаш борасида тизимли ишлар давом этмоқда
10.08.2026, 14:45
Коррупцияга қарши курашиш ва очиқликни таъминлаш б...

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда манс...

Korrupsiyaga qarshi kurashish va ochiqlikni taʼminlash borasida tizimli ishlar davom etmoqda
10.08.2026, 14:06
Korrupsiyaga qarshi kurashish va ochiqlikni taʼmin...

Korrupsiyaga qarshi kurashish va ochiqlikni taʼminlash borasida tizimli ishlar davom etmoqda So‘nggi yillarda mamla...

«Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» ҳамда «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари тумандаги маҳаллаларда қизғин паллага кирди.
10.08.2026, 11:18
«Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» ҳамда «...

👍 Бугун эрта тонгдан Мирзо Улуғбек туман ҳокими Боходир Ғайбназаров бошчилигида барча масъуллар саф йиғинини ўтказди. У...