Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 937-сонли Қонун ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар мавзусида матбуот тадбири ўтказилди.

🏛 Унда масъуллар Халқчил Қонун доирасида олиб борилаётган хатлов жараёни ва унинг натижалари, шунингдек, 2026-йил 15-июндаги ЎРҚ–1153-сон Қонуни билан «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

📝 Мазкур тадбирда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари С.Саифназаров, С.Саид Ғазиева, В.Алимова ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши котибият мудири, депутат Д.Равшанбековлар иштирок этди. Тадбирнинг биринчи қисмида бошқарма бўлим бошлиқлари Б.Абдумаликов ҳамда О.Анваровлар сўзга чиқиб, мазкур халқчил қонун билан аҳолига яратилган қулайликлар, хатлов натижалари ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур тизим нафақат кўчмас мулкларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, балки юртдошларимизга барқарор яшаш, тадбиркорлик қилиш, кредит олиш имкониятларини яратишлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

🔺 Шундан сўнг Қонун доирасида ҳуқуқлари эътироф этилган бир гуруҳ фуқаролар самимий қутланди. Тадбирнинг иккинчи қисмида ОАВ ходимлари Шайхонтоҳур туманида олиб борилаётган хатлов жараёнларини бевосита жойига чиқиб ўрганидилар. Бу жараёнда кадастр муҳандислари, маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан ҳам яқиндан мулоқот қилинди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилади
31.07.2026, 15:20
Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилади

2026-йил 31-июль куни Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалала...

Аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз шаҳар муҳитини яратиш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом эттирилмоқда.
31.07.2026, 09:58
Аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз шаҳар муҳитини я...

🚰Шу мақсадда Миробод тумани Навбаҳор кўчасида кучли ёғингарчилик вақтида сув тўпланишининг олдини олиш учун диаметри 52...

Халқлар дўстлиги куни муборак бўлсин!
30.07.2026, 15:25
Халқлар дўстлиги куни муборак бўлсин!

Ҳурматли тошкентликлар! Тошкент шаҳар ҳокимлиги сизларни Халқлар дўстлиги куни билан самимий муборакбод этади. Тошкент а...

Сергели мактабларида рақамлаштириш: Ақлли камералар ва Ягона ижтимоий мониторинг тизими жорий этилади
30.07.2026, 10:11
Сергели мактабларида рақамлаштириш: Ақлли камерала...

👍 Сергели туман ҳокимлигида мактабларда давоматни яхшилаш ва замонавий технологияларни жорий этишга бағишланган амалий ...