Эски версия

Пиёдалар учун шаҳар сиёсатининг амалий ижроси

🎳 Аввал таъкидланганидек, Тошкент шаҳри пиёдалар, ҳаракатланиш қулайлиги ва аҳоли турмуш сифатини устувор деб билган ҳолда қулай ва хавфсиз шаҳар муҳитини яратиш йўлида изчил ҳаракатланмоқда.

🚸Бу йўналишдаги амалий қадамлардан бири — йўлнинг қатнов қисмидан ташқарида замонавий, тартибли ерости автотураргоҳлари тизимини яратишдир. Бу тротуарлар, пиёдалар ўтиш жойлари ва кўчаларни тартибсиз қўйилган автомобиллардан холи қилиш имконини беради.

➡️Натижада пиёдалар, жумладан, алоҳида эҳтиёжли шахслар учун эркин ва хавфсиз тротуарлар пайдо бўлади. Ҳайдовчилар эса автомобилларни жойлаштиришнинг тушунарли тизимига эга бўлиб, бўш жойларни излаб қўшимча тиранглик яратмасдан, уларни тезроқ топиш имкониятига эга бўладилар.

🅿️Автотураргоҳ инфратузилмасини рақамлаштириш бўш жойларни олдиндан кўриш, қулай йўналишни танлаш ҳамда йўлни пиёда ёки жамоат транспортида давом эттириш учун автомобилни қаерда қолдиришни билиш имконини беради. Бунинг самарасида шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш янада тушунарли ва тартибли бўлади.

📈Инвесторнинг лойиҳага қизиқиши бизнеснинг шаҳар танлаган ёндашувга ишонаётганини ҳамда замонавий автотураргоҳ инфратузилмаси пойтахт ривожланишининг зарурий қисмига айланиб улгурганини англатмоқда.

📈Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда. Тегишли келишувни тузиш ҳуқуқи илк бор очиқ электрон аукцион орқали тақдим этилди. Лотнинг бошланғич нархи 1,3 млрд сўмни ташкил этган. Савдолар давомида нарх 293 марта оширилиб, 20,9 млрд сўмга етди — бу бошланғич нархдан қарийб 16 баробар кўпдир.

✅Аукцион ғолиби — «ANGLESEY FOOD» МЧЖ шаклидаги хорижий корхона. Инвестор томонидан таклиф этилган сумма бир марталик тўлов ҳисобланади. Келгусида унга йиллик ижара ҳақи ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар қўшилади.


🚶Шундай қилиб, гап шунчаки автомобиллар учун тураргоҳлар яратиш ҳақида кетмаяпти. Бу — пиёдалар учун шаҳар сиёсатининг амалий ижроси бўлиб, бунда автомобиллар тартибли жойларни эгаллайди, кўчалар ва тротуарлар эса одамларга қайтарилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Сергелидаги ўзгаришлар: матбуот нигоҳида
14.07.2026, 10:33
Сергелидаги ўзгаришлар: матбуот нигоҳида

📍Сергели туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, маҳаллаларда яратилаётган қулай шароитлар, янги туризм ва хиз...

Мустақиллик шоҳ кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари: ҳар бир босқич ортида аниқ таҳлил ва муҳандислик ечимлари
14.07.2026, 10:17
Мустақиллик шоҳ кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари:...

Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик шоҳ кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда.Объектда амалий ишлар 2 и...

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан пойтахт ҳудудларида тунги хизматни ташкил этиш, унинг самарадорлиги ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда.
10.07.2026, 15:52
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан пойтахт ҳуду...

Шу мақсадда Тошкент шаҳар прокурори в.б. А.А. Урманов, шаҳар ИИББ бошлиғи Р.И. Султонхўжаев ҳамда Яккасарой тумани раҳба...

Инсон манфаати ва аҳоли розилигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида эшитиш ва амалий ечим топиш борасида тизимли ишлар изчил давом этмоқда.
10.07.2026, 11:18
Инсон манфаати ва аҳоли розилигини таъминлаш давла...

➡️ Шу мақсадда бугун Яккасарой тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия