- Тошкентдан гапирамиз
- 14.07.2026, 10:17
Мустақиллик шоҳ кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари: ҳар бир босқич ортида аниқ таҳлил ва муҳандислик ечимлари
Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик шоҳ кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда.
Объектда амалий ишлар 2 июлдан бошланган. Бироқ лойиҳа фақат қурилиш майдонидаги ишлар билан чекланмаган. Таъкидлаш жоизки, тайёргарлик ишлари жорий йилнинг феврал ойидан бошланган: мутахассислар муҳандислик изланишларини олиб борди, транспорт ва пиёдалар оқимини ўрганди, шунингдек, статистик маълумотларни тўплади ва таҳлил қилди.
Шунингдек, мутахассислар транспорт оқимларини компьютерда моделлаштирди, турли ҳаракат сенарийларини рақамли синовдан ўтказди ҳамда йўлнинг ўтказувчанлиги ва хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолади. Энг мақбул ечимлар реал маълумотлар, муҳандислик ҳисоб-китоблари ва кўп босқичли таҳлил асосида ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда Мустақиллик шоҳ кўчасининг 1,7 километрлик қисмида лойиҳа доирасида:
— 23 039 м² эски йўл қопламаси фрезаланмоқда; — 28 984 м² базальт геото‘ри ётқизилмоқда; — 23 039 м² майдонга асфальт-бетон қопламаси ётқизилмоқда; — 23 039 м² майдонга юқори сифатли ПШМА-20 — полимер-чақиқ тош-мастикали асфальт-бетон қопламаси ётқизилмоқда; — 1 143 метр сув қочириш лотоклари янгиланмоқда; — 1 300 метр янги бордюрлар ўрнатилмоқда; — 67 та янги ёритиш устуни ўрнатилмоқда; — Шунингдек, кўча бўйлаб янги замонавий 3 бекатлар ўрнатилмоқда, бекатлардаги кутиш ҳудудлари кенгайтирилмоқда ва кўчанинг умумий қиёфасини яхшилашга қаратилган бошқа ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Асосий мақсад — Мустақиллик шоҳ кўчасини замонавий муҳандислик ечимлари асосида ҳайдовчилар, пиёдалар ва жамоат транспорти йўловчилари учун янада қулай, хавфсиз ва самарали кўчага айлантиришдир.

🎳 Аввал таъкидланганидек, Тошкент шаҳри пиёдалар, ҳаракатланиш қулайлиги ва аҳоли турмуш сифатини устувор деб билган ҳо...

📍Сергели туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, маҳаллаларда яратилаётган қулай шароитлар, янги туризм ва хиз...
Шу мақсадда Тошкент шаҳар прокурори в.б. А.А. Урманов, шаҳар ИИББ бошлиғи Р.И. Султонхўжаев ҳамда Яккасарой тумани раҳба...

➡️ Шу мақсадда бугун Яккасарой тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д...