Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ҳар бир қарор ортида — аниқ ҳисоб-китоблар, муҳандислик таҳлили ва катта жамоанинг меҳнати: Амир Темур хиёбони қандай қилиб янада хавфсиз ва қулай бўлди

Пиёдалар, ҳайдовчилар, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ЙҲТЭМ, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, коммунал хизматлар ва ҳокимликнинг бошқа бўлинмалари ҳамкорликда фаолият юритмоқда.

Ҳар бир қарор замирида комплекс муҳандислик ишлари ётади. Мутахассислар транспорт ва пиёдалар оқимини, қатнов қисмининг кенглигини, бекатлар жойлашувини, ҳаракат йўналишларини, кўриш даражасини ва эҳтимолий зиддиятли нуқталарни ўрганади. Ушбу маълумотлар асосида муҳандислик ечимлари ишлаб чиқилиб, таҳлилдан сўнг лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилади.

Бундай тизимли ишлар амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-368-сон қарори асосида Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг ташкил этилиши туфайли мумкин бўлди.

Ушбу ишларнинг натижаларидан бири — Амир Темур хиёбони атрофидаги пиёдалар ҳаракати схемасининг янгиланишидир.

Амир Темур хиёбони — Тошкентнинг асосий диққатга сазовор масканларидан бири, Ўзбекистон давлатчилиги, миллий тикланиши ва тарихий хотирасининг рамзидир.

Пойтахтга келган деярли ҳар бир меҳмон Тошкент билан танишар экан, Амир Темур хиёбонига ташриф буюради.

Бироқ узоқ вақт давомида хиёбонга кириш барча учун ҳам бирдек қулай бўлмаган.

Айрим йўналишларда пиёдалар ерости ўтиш йўлакларидан фойдаланишга мажбур бўлган. Бу, айниқса, ёши улуғ фуқаролар, болалар аравачаси билан ҳаракатланаётган ота-оналар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ноқулайлик туғдирган. Бошқа жойларда одамлар кенг, кўп тасмали йўлни тартибга солинмаган ўтиш жойлари орқали кесиб ўтган.

Халқаро анжуманлар саройи томонидан хиёбонга олиб борувчи ўтиш жойларидан бири 30 метрдан ортиқ эди. Қатнов қисмининг кенглиги пиёдаларнинг йўлни тез ва хавфсиз кесиб ўтишини қийинлаштирган.

Хиёбонга киришни хавфсиз ва қулай қилиш мақсадида ЙҲТЭМ мутахассислари хорижий экспертлар билан биргаликда пиёдалар ҳаракати схемасини қайта кўриб чиқди.

Эндиликда хиёбонга олиб борувчи бешта асосий йўналишда тартибга солинадиган ерусти пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилди:

— Халқаро анжуманлар саройи томонидан; — Темурлар тарихи давлат музeyi томонидан; — Тошкент курантлари ва Амир Темур шоҳ кўчаси томонидан; — Матбуотчилар кўчаси томонидан; — Сайилгоҳ кўчаси томонидан.

Ўтиш жойларида интеллектуал светофорлар ўрнатилди, «зебра» йўл чизиқлари чизилди, энг кенг участкаларда эса хавфсизлик оролчалари ташкил этилди. Бу пиёдаларга йўлни босқичма-босқич кесиб ўтиш имконини беради.

Шаҳар кўчаларини ташкил этишга замонавий ёндашув узлуксиз, тўғридан-тўғри ва барча учун қулай пиёдалар муҳитини яратишни назарда тутади. БМТ, UN-Habitat тавсиялари ва халқаро қўлланмаларда ерусти ўтиш жойлари, айниқса, ҳаракатланиш имконияти чекланган шахслар учун қулайроқ экани қайд этилади.

Энг асосий ўзгариш шундаки, эндиликда одамлар ноқулай ерости ўтиш йўлаги билан кенг йўлни хавф остида кесиб ўтиш ўртасида танлов қилишга мажбур эмас. Хиёбонга олиб борувчи асосий йўналишларда светофорлар билан тартибга солинадиган ерусти пиёдалар йўналиши яратилди.

Йўлдаги ҳар бир ўзгариш ортидаги катта меҳнат ҳар доим ҳам ташқаридан кўринавермайди. Аслида қарорлардан олдин жойларда ўлчовлар, датчиклар маълумотлари, транспорт ва пиёдалар оқимини ўрганиш, компьютер моделлаштириш ва муҳандислик ҳисоб-китоблари амалга оширилади.

Мазкур видеода нафақат якуний натижани, балки унга олиб келган жараённи ҳам кўрсатмоқчимиз. Ушбу ишлар ортида аниқ ҳисоб-китоблар, таҳлил ва катта жамоанинг ҳамжиҳат меҳнати турибди. Энг муҳим мезон эса — инсонларнинг хавфсизлиги, қулайлиги ва ҳаётидир.

Амир Темур хиёбони атрофида амалга оширилган ишлар — жамоавий меҳнат ва инсон манфаатига йўналтирилган ёндашувнинг ёрқин намунасидир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбири доирасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда
08.07.2026, 17:09
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбири доирасида тарғибот...

📌 Хабарингиз бор, айни кунларда Тошкент шаҳри миқёсида «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири...

Сайилгоҳлар — барчамизнинг умумий бойлигимиз! 🌿
07.07.2026, 16:27
Сайилгоҳлар — барчамизнинг умумий бойлигимиз! 🌿

📍 Шайхонтоҳур тумани, Катта Оқтепа маҳалласи Гулханий кўчасида сой бўйлаб барпо этилган замонавий сайилгоҳ бугун аҳоли,...

«Даварага кел, дугонажон!» маърифий тадбири ўтказилди
07.07.2026, 10:31
«Даварага кел, дугонажон!» маърифий тадбири ўткази...

🔘 Учтепа туманида Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан «Даварага кел, дугонажон!» маънавий-маърифий тадбир ташки...

«Ташаббусли бюджет»нинг навбатдаги мавсуми бошланмоқда
06.07.2026, 17:48
«Ташаббусли бюджет»нинг навбатдаги мавсуми бошланм...

✅ Жорий йилнинг 15-июлидан «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026-йилги иккинчи мавсуми бошланади. Ушбу мавсум «Ташаббусли...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия