Эски версия

🚗 Сергели автомобил бозори: ЙҲТЭМ Янги Сергели кўчасидаги юкламани камайтирмоқда

Сергели автомобил бозори — пойтахтдаги энг йирик транспорт оқимини шакллантирувчи ҳудудлардан бири.

Бозор сиғими жами 5 400 та автомобильга мўлжалланган. Шундан 3 500 та жой автомобиллар савдоси учун, қолган қисми эса автотураргоҳ сифатида фойдаланиш учун ажратилган. Шунингдек, бозор ҳудудида автомобил эҳтиёт қисмлари ва бошқа тегишли маҳсулотлар савдосига ихтисослашган 1 800 дан ортиқ савдо объектлари мавжуд. Бундан ташқари, бозорнинг Янги Сергели кўчасига туташ кириш-чиқиш жойларидан 1 500 дан ортиқ автомобиль фойдаланади. Бозорнинг бундай кўлами унинг атрофидаги транспорт ҳолатига бевосита таъсир қилади.

Кўплаб ҳайдовчиларга яхши маълумки, айнан шу ҳолат йиллар давомида Янги Сергели кўчасида жиддий юклама юзага келтириб келган. Автомобиллар бозорга кириш учун асосий йўлда тезликни пасайтирган, бозордан чиқаётган транспорт эса қисқа масофада умумий оқимга қўшилган. Натижада кечикишлар ва тирбандликлар юзага келган.

Мазкур муаммони ҳал қилиш мақсадида ЙҲТЭМ Сергели автомобил бозори ҳудудида ҳаракатни ташкил этишнинг янги схемасини амалга оширмоқда. Бозор ҳудуди бўйлаб қўшимча локал йўл барпо этилмоқда. Ушбу йўл бозор билан боғлиқ транспорт оқимини Янги Сергели кўчасидаги асосий оқимдан ажратишга хизмат қилади.

Эндиликда Янги Сергели кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган автомобиль асосий оқимни банд қилмасдан, олдиндан янги локал йўлга бурилиши ва шу йўл орқали бозор ҳудудига қулай кириши мумкин бўлади. Худди шунингдек, бозордан чиқаётган транспорт ҳам аввал локал йўлга чиқади, сўнгра Янги Сергели кўчасидаги умумий оқимга тартибли равишда қўшилади.

Бундай ечим асосий кўчада кескин тормоз бериш ва бурилиш ҳаракатларини камайтиради, туманнинг муҳим кўчасидаги юкламани пасайтиради ҳамда бозор атрофидаги ҳаракатни янада тартибли қилади.

Бундан ташқари, янги йўл бўйлаб пиёдалар ва велосипедчилар учун алоҳида инфратузилма ҳам шаклланаётган. Бу жуда муҳим, чунки бозор ҳудудидан нафақат автомобиль эгалари, балки харидорлар, ишчилар, яқин атрофдаги маҳалла аҳолиси ҳамда жамоат транспортидан фойдаланувчи йўловчилар ҳам фойдаланади.

Бозор ичидаги автотураргоҳларни тартибга солишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аввал тартибсиз тўхтаб туриш ҳолатлари бозор ҳудудининг ўзида ҳам ноқулайликлар келтириб чиқарган: автомобиллар белгиланмаган жойларда қолдирилгани ҳаракатга, кириш-чиқишга ва ташриф буюрувчиларнинг эркин ҳаракатланишига ҳалақит берган.

Ички автотураргоҳларни тартибга солиш мақсадида бозор ҳудудида 2 000 дан ортиқ автомобиль жойига мўлжалланган йўл чизиқлари чизилди. Бу ички ҳудуддан янада оқилона фойдаланиш, тартибсиз тўхтаб туриш ҳолатларини камайтириш ҳамда бозор ичидаги ҳаракатни аниқроқ ва хавфсизроқ ташкил этиш имконини беради.

📊 Янги тартибдан кутилаётган натижа:

Янги ечим бозор транспорт оқимини Янги Сергели кўчасидаги асосий ҳаракатдан ажратиш, туманнинг муҳим кўчаларидан биридаги юкламани камайтириш, кириш-чиқиш жойларидаги конфликт нуқталарини қисқартириш ҳамда бозор атрофидаги ҳаракатни янада тушунарли, хавфсиз ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган даражага олиб чиқишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, ҳаракатни янгича ташкил этиш жамоат транспортининг қулайлиги ва ҳаракат тезлигини ошириш, пиёдалар учун йўлни қисқартириш ҳамда хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яхшилаш имконини беради.

ЙҲТЭМ Сергели туманидаги транспорт ҳолатини яхшилаш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан пойтахт ҳудудларида тунги хизматни ташкил этиш, унинг самарадорлиги ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда.
10.07.2026, 15:52
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан пойтахт ҳуду...

Шу мақсадда Тошкент шаҳар прокурори в.б. А.А. Урманов, шаҳар ИИББ бошлиғи Р.И. Султонхўжаев ҳамда Яккасарой тумани раҳба...

Инсон манфаати ва аҳоли розилигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида эшитиш ва амалий ечим топиш борасида тизимли ишлар изчил давом этмоқда.
10.07.2026, 11:18
Инсон манфаати ва аҳоли розилигини таъминлаш давла...

➡️ Шу мақсадда бугун Яккасарой тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д...

Шахсий қабул: фуқаролар мурожаатларига ечим
09.07.2026, 17:42
Шахсий қабул: фуқаролар мурожаатларига ечим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 1-апрелдаги ПФ–51-сон "Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қили...

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбири доирасида Чилонзор тумани ИИОФМБ раҳбарларига номма-ном бириктирилган ҳамда Пробация назоратидаги ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди.
09.07.2026, 17:03
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбири доирасида Чилонзор...

Учрашув давомида наркотик билан боғлиқ жиноят содир этганлик учун жазо чоралари кучайтирилганлиги кенг муҳокамада бўлди....

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия