- Тошкентдан гапирамиз
- 20.05.2026, 15:59
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида янги самарали бошқарув механизмлари жорий этилмоқда
Олий Мажлис Сенатининг бугунги 15-ялпи мажлисида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.
🔺 Қонун билан маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига қатор муҳим янгиликлар киритилмоқда:
✅ Маҳаллий Кенгашларда Кенгаш раиси ўринбосари институти жорий этилади. У бир вақтнинг ўзида Кенгаш котибияти мудири вазифасини ҳам амалга оширади.
✅ Кенгашлар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Кенгаш Раёсати ташкил этилади. Унинг таркибига Кенгаш раҳбарияти, доимий комиссиялар ва сиёсий партия гуруҳлари раҳбарлари киради.
✅ «Кенгаш соати» институти жорий этилмоқда. Энди депутатлар аҳолини қийнаётган долзарб масалалар юзасидан маҳаллий давлат органлари ва мутасаддилардан тезкор жавоб олиш имкониятига эга бўладилар.
💬 Сенаторлар таъкидлаганидек, ушбу Қонун Президентимизнинг 2025 йил 23 июндаги ПФ–98-сонли Фармони ижросини таъминлашга хизмат қилиб, «Кучли Кенгаш – ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойилини амалда қарор топтиришда муҳим қадам бўлади.
📝 Қонуннинг қабул қилиниши:
— вакиллик назорати таъсирчанлигини кучайтиришга; — ҳудудий муаммоларни ҳал этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

🏛 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова томонидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ...
«Мовий гумбазлар» хиёбонидаги скейт-парк бугун кўплаб ҳаваскорлар ва спортга қизиқувчиларни бир жойга жамламоқда.Сўнгги ...

Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси 18–22 май кунлари Финляндия ва Эстония Республикаларининг пойтахт шаҳарларида таълим...