- Тошкентдан гапирамиз
- 21.05.2026, 10:26
Яккасарой туманида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш масаласи депутатлик сўрови орқали кўтарилди
🏛 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова томонидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи М. Адилов номига депутатлик сўрови юборилди.
📝 Мазкур депутатлик сўрови Яккасарой тумани «Муқимий» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан билдирилган мурожаатлар асосида шакллантирилган. Аҳоли мурожаатларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, айниқса пиёдалар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш зарурлиги таъкидланган.
📍 Ўрганишлар давомида «Муқимий» МФЙ ҳудудидаги Садди Сироҷиддинова кўчасида жойлашган Жомеъ масжиди олдида, шунингдек Садди Сироҷиддинова ва Камил Яшин кўчалари кесишмасида пиёдалар ҳаракати юқори эканлиги ҳамда ушбу ҳудудларда йўл-транспорт ҳодисалари юзага келиш эҳтимоли мавжудлиги қайд этилган.
🔎 Шу муносабат билан депутатлик сўровида мазкур ҳудудларда пиёдалар ўтиш йўлакларини белгиловчи 1.14.1 ва 1.14.2 йўл чизиқларини чизиш, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларини кўрсатувчи 5.16.1 ва 5.16.2 йўл белгиларини ўрнатиш орқали аҳоли учун хавфсиз муҳит яратиш масаласини ўрганиб чиқиш сўралган.
🗣 Депутатлик сўровида кўтарилган масалалар юзасидан тегишли ташкилот томонидан ўрганиш ўтказилиб, амалга ошириладиган ишлар ҳамда уларнинг натижалари бўйича 10 кун муддатда асослантирилган маълумот тақдим этиш талаби қўйилди. Мазкур масалалар депутат томонидан назоратга олинган.

Олий Мажлис Сенатининг бугунги 15-ялпи мажлисида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчала...
«Мовий гумбазлар» хиёбонидаги скейт-парк бугун кўплаб ҳаваскорлар ва спортга қизиқувчиларни бир жойга жамламоқда.Сўнгги ...

Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси 18–22 май кунлари Финляндия ва Эстония Республикаларининг пойтахт шаҳарларида таълим...