- Тошкентдан гапирамиз
- 08.04.2026, 17:38
YHTEM Тошкент жамоат транспортини ҳар бир йўловчи учун чинакамга қулай қилиш йўлида ишларни давом эттирмоқда.
Яқин вақтгача Ислом Каримов шоҳ кўчасида (мўлжал: MUM, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри) йўловчиларнинг автобуска чиқиш ва тушишида бирмунча ноқулайликлар бор эди. Йўловчилар йўлини хавфсиз ва қулай қилиш мақсадида YHTEM замонавий перрон қурилишини бошлади. Ушбу ечим барча фуқаролар учун транспортга қулай чиқиш ва тушиш имконини беради.
Айнан нималар қилинмоқда: ✅ Қулай чиқиш ва тушиш: Майдонча керакли баландликка кўтарилди. Энди автобуска чиқиш ва ундан тушиш анча тез ва осон бўлади. ✅ Кўриш қобилияти заиф фуқаролар учун тактил плиткалар ётқизилмоқда, шунингдек, аравачаларда ҳаракатланувчилар учун қулай қияликлар (пандуслар) барпо этилмоқда. ✅ Тез орада бу ерда пойтахтимизнинг ушбу гўзал масканига мос келадиган замонавий бекат қад ростлайди.
🚀 YHTEM — пойтахт йўллари хавфсизлиги ва қулайлиги хизматида!

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселе...

✅ «Янги Сергели» маҳалласи профилактика инспектори Б.Алижоновнинг хизмат фаолияти ва яшаш шароити билан яқиндан танишиш ...
Ваъда берганимиздек, Лутфий кўчаси билан кесишган чорраҳадан Фарҳод кўчаси чорраҳасигача бўлган масофа пойтахт ҳаракатин...
