Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

4-март 2026-йил. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази

⭕️4-март куни пойтахтда кўча-йўл тармоғининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлиги ва ўтказувчанлигини оширишга қаратилган ишлар режали асосда давом эттирилди. Ёмғир сабабли иш сифатини таъминлаш мақсадида бугун фрезалаш ва асфальтлаш ишлари вақтинча тўхтатиб турилди. ⬆️ Йўл белгилари 🟡 16 та янги ўрнатилди; 🔄 39 та алмаштирилди. 📍 Буюк Ипак йўли, Муқимий, Бобур, Нукус, Себзор 🚦 Ақлли светофорлар 🔹 Буюк Ипак йўли кўчасида 6 та чорраҳада ўрнатиш бўйича ишчи схемалар тайёрланди; 🔹 Қатортол-Тахтапул чорраҳасида ер қазиш, асфальт кесиш ишлари амалга оширилди; 🔹 Чўпонота кўчасида Ҳамкорбанк олди ва Кўрлар жамияти олдидаги пиёдалар ўтиш жойларида светофорлар ишга туширилди; 🔹 Қатортол 1-тор ва Қатортол кўчалари чорраҳасида асфальт кесиш ишлари амалга оширилди; 🔹 Хонободтепа шоҳ кўчаси-Қумариқ кўчалари кесишмасида прокол ишлари амалга оширилди . 🏗 Бекатларни янгилаш 📍 Буюк Ипак йўли (2 та), Махтумқули (3 та), Осиё (1 та), ХАЙ (1 та) — жами 7 та замонавий бекат ўрнатиш учун пойдевор янгилаш ишлари давом этмоқда. 🏗 Қўшимча ишлар 📍Махтумқули кўчасида 3050 метр йўл ётиқ чизиқлари чизилди; 📍 Буюк Ипак йўли кўчасида 8 та йўл усти темир қопқоқ (люк) тўғирланди; 📍 Шаҳар бўйлаб 50 дан ортиқ йўл белгилари алоҳида устунларга кўчирилди, эски устунлар бўялди; 📍 Бобур кўчасида жамоат транспорти учун ажратилган «А-йўлак»ига камералар ўрнатиш нуқталари белгиланди; 📍 55 км йўлларда 100 дан ортиқ пиёдалар ўтиш жойлари ўрганилди, мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди; 📍 50 км йўлларда жамоат транспорти учун қўшимча махсус «А-йўлак» ташкил этиш лойиҳаси устида ишлар давом этмоқда; 📍 Себзор кўчасидаги 21 та чироқ металл устунлари бўялди. 🔄 Ишлар об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, шаҳар кўчаларида хавфсизлик ва самарали ҳаракатни таъминлаш мақсадида давом эттирилмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
05.03.2026, 16:26

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташаббуси билан бошланган “Долзарб 90 кун” дастури доирасида пойтахтимизда сўнгги беш кун давомида йўл инфратузилмасини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди
04.03.2026, 12:30
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази т...

Барча тадбирлар тасдиқланган йўл ҳаракатини ташкил этиш схемалари асосида, тегишли хизматлар ўзаро мувофиқлаштирилган ҳо...

28.02.2026, 13:49

Президентимизнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарорини ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошланди.
27.02.2026, 15:22
Президентимизнинг транспорт тизимини модернизация ...

Бунинг учун махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази бугун Тошкент шаҳридаги тирбандликлар ва экология масалал...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия