- Тошкентдан гапирамиз
- 10.02.2026, 12:25
Жойларда амалий ишлар ўрганилди
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов ҳамда тегишли соҳавий ташкилотлар масъуллари, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори ва бошқа тегишли масъуллар Бўзсув каналининг Чилонзор тумани Лутфий кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва ҳудудни ободонлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.
👷♂️ Ўрганиш давомида канал қирғоқларини мустаҳкамлаш,
🌱 атроф-муҳитни ободонлаштириш,
🚸 аҳоли хавфсизлигини таъминлаш
бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати кўздан кечирилди.
📌 Масъулларга ишларни белгиланган муддатларда, сифатли бажариш ҳамда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
✨ Бу каби ишлар шаҳар инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли учун янада қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

💲 Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат била...

👉 Кеча ижтимоий тармоқда Яккасарой тумани ҳудудидаги ҚХЙда жойлашган автобус бекатида фаолият юритган савдо дўконлари б...

⏺ Ўтган бир сутка давомида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижалари билан танишинг:🚦 «Ақлли» светофорлар: Фарғон...

🗑 30-март санаси БМТ томонидан Халқаро чиқиндиларсиз кун сифатида белгиланган бўлиб, ушбу кун чиқиндиларни камайтириш, ...