- Тошкентдан гапирамиз
- 21.01.2026, 11:58
Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат тиббиёт университети яқинида ҳинд тилида ёзилган реклама пешлавҳаси ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат тиббиёт университети яқинида ҳинд тилида ёзилган реклама пешлавҳаси ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан бундан бир неча кун аввал ўрганиш ўтказилиб, реклама пешлавҳаси белгиланган тартибда рухсат ҳужжатларисиз — ноқонуний ўрнатилгани аниқланди.
📖Пешлавҳада “Давлат тили тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда ахборот бериш қоидаларига риоя этилмаган, шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилган.
❕Амалдаги қонунчиликка кўра, реклама ахборотлари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида бўлиши, зарурат
бўлса бошқа тилларда ҳам берилиши мумкин, бироқ бу ҳолатда ҳам давлат тилидаги
матннинг устуворлиги сақланиши, реклама материаллари қонуний жойлаштирилиши
шарт.
Аниқланган қоидабузарликлар асосида ноқонуний ўрнатилган реклама пешлавҳаси белгиланган тартибда демонтаж қилинди.
Эслатма: Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлик субъектлари реклама пешлавҳалари, баннерлар ҳамда ташқи ахборот воситаларини ўрнатишда рухсат бериш тартибига, шунингдек, давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этишга чақиради. Қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, реклама материаллари демонтаж қилинади ҳамда масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

🏛 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги ҳафталик иш режаси доирасида депутатлар томонидан ҳудудларда ти...

📊 11-сентябр ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали 54 538 та мурожаат қабул қилинган. Жорий ҳафта давомида ...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Жорий йилнинг 10-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мир...