Эски версия

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ассалому алайкум! Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятига ҳалал берадиган ҳар қандай тўсиқларга муросасиз муносабатда бўлишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу борада шуни айтиш жоизки, тадбиркорлик объектларини барпо этишда, албатта, ер участкасини ажратиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Президентимиз томонидан 2021-йил июн ойида имзоланган тарихий Фармонга мувофиқ, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартиби жорий этилди. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари фақат электрон онлайн-аукцион орқали ажратилиши белгиланди. Ушбу Фармонга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг) ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш бўйича қарор қабул қилиш ваколати 2021-йил 1-августдан бекор қилинди. Бу борада амалга оширилаётган ишларнинг барчаси, энг аввало, халқни рози қилиш, коррупциянинг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш, тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади. Шунга қарамасдан, жойларда ҳанузгача ер майдонларини тўғридан-тўғри ажратиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний қурилмаларни қуриш, енгил қурилмаларни ўрнатиш, автобус бекатлари ўрнида ҳеч бир рухсатсиз савдо дўконларини қуриш каби салбий ҳолатлар кўплаб учрамоқда. Айниқса, бундай қурилмаларнинг аҳоли яшаш массивлари ичида, йўлнинг ҳимоя ҳудудларида, катта босим остида бўлган сув, газ қувурлари ўтказилган ҳимоя ҳудудларида барпо этилиши ҳолатлари аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигига, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қисқа муддатларда таъмирлашга салбий таъсир қилмоқда. Сўнгги вақтларда ўзининг ташкилотлардаги танишлари орқали ер олиб беришни ваъда қилаётган ёки турли сохта “қарорларни” кўрсатиб, кадастр ҳужжатини кейин ҳал қилиб беришга ишонтириб, ер сотиб олишни таклиф этаётган шахслар кўпайиб кетмоқда. Уларга ишонманг. Албатта, турли қонунга хилоф йўллар ва ҳужжатларсиз олинган ерлар ноқонуний бўлиб, бундай ерларга қурилган бинолар ҳеч қандай компенсация тўланмасдан бузилади ва айбдор шахслар тегишли жазога тортилади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам “Барчамиз яхши тушунамамиз, коррупцияга қарши кураш жараёни ҳеч қачон аниқ муддат билан чекланмайди. Ушбу масалада фақат давлатнинг саъй-ҳаракати билан кутилган натижага эришиб бўлмайди. Бу – бутун жамиятимизнинг иши”, дея таъкидлаб, кенг жамоатчиликни ушбу иллатга қарши курашишга чақирмоқдалар.

Шу муносабат билан, Пойтахтимиз аҳолисидан ўзлари яшаётган ҳудудларда ноқонуний равишда амалга оширилаётган қурилишлар ва ўрнатилаётган қурилмалар ҳақида ўз вақтида ваколатли идораларга хабар беришларини, атрофдаги воқеликларга бефарқ бўлмасликларини илтимос қилардим. Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Ноқонуний ҳаракатларга аралашиб, маблағингизга куйиб қолманг, алданманг, сармоянгизни тўғри бошқаринг! Ўз бизнесингиз учун бино ёки ер участкасини сотиб олишдан олдин ваколатли органларнинг мутахассислари, малакасиз ҳуқуқшунослар ва адвокатлардан маслаҳат олишингиз сармоянгизни тўғри сарфланишига хизмат қилади! Мурожаатлар учун ишонч рақамлари: 71-210-01-50. Telegram бот: https://t.me/antikorrup_bot

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан пойтахт ҳудудларида тунги хизматни ташкил этиш, унинг самарадорлиги ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда.
10.07.2026, 15:52
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан пойтахт ҳуду...

Шу мақсадда Тошкент шаҳар прокурори в.б. А.А. Урманов, шаҳар ИИББ бошлиғи Р.И. Султонхўжаев ҳамда Яккасарой тумани раҳба...

Инсон манфаати ва аҳоли розилигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида эшитиш ва амалий ечим топиш борасида тизимли ишлар изчил давом этмоқда.
10.07.2026, 11:18
Инсон манфаати ва аҳоли розилигини таъминлаш давла...

➡️ Шу мақсадда бугун Яккасарой тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д...

Шахсий қабул: фуқаролар мурожаатларига ечим
09.07.2026, 17:42
Шахсий қабул: фуқаролар мурожаатларига ечим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 1-апрелдаги ПФ–51-сон "Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қили...

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбири доирасида Чилонзор тумани ИИОФМБ раҳбарларига номма-ном бириктирилган ҳамда Пробация назоратидаги ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди.
09.07.2026, 17:03
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбири доирасида Чилонзор...

Учрашув давомида наркотик билан боғлиқ жиноят содир этганлик учун жазо чоралари кучайтирилганлиги кенг муҳокамада бўлди....

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия