Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Мактабларда ўқув марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўқув марказлари раҳбарлари ҳамда давлат ташкилотлари масъуллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигида ўтказилган учрашувда Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси, Марказий банк, Халқ банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳамда 30 га яқин ўқув марказлари раҳбарлари иштирок этди.

📑 Мулоқотда ўқув марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, таълим хизматлари сифатини ошириш ҳамда ёшлар учун замонавий ва қулай қўшимча таълим имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

▫️Хусусан, ўқув марказларининг умумтаълим мактабларида фаолиятини йўлга қўйиш, мавжуд бино ва инфратузилмадан самарали фойдаланиш, бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда мактаб ўқувчиларининг таълим муассасасининг ўзида қўшимча таълим олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

🟢Бунда таълим курсларини аҳолига, хусусан, ёшлар учун янада қулай ва мақбул нархларда таклиф этиш, шу билан бирга, таълим сифати ва самарадорлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

📈Учрашувда ўқув марказлари раҳбарларининг таклиф ва муаммолари муҳокама қилиниб, мактабларда ўқув марказлари фаолиятини йўлга қўйиш, қўшимча таълим хизматларини ташкил этиш ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Фуқаролар қабули ўтказилди
09.10.2026, 17:17
Фуқаролар қабули ўтказилди

😈 2026-йил 9-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал...

250-сон ДМТТда таъмирлаш ишлари якунига етмоқда
09.10.2026, 16:10
250-сон ДМТТда таъмирлаш ишлари якунига етмоқда

🏢Яккасарой туманидаги 250-сон ДМТТда жорий таъмирлаш ишлари якунланмоқда. 1992-йилда қурилган муассасада фасад, дераза ...

Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади
09.10.2026, 09:13
Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...

📈Тошкентда таълим инфратузилмасини ривожлантириш: 2027-йил учун янги лойиҳалар
08.10.2026, 15:58
📈Тошкентда таълим инфратузилмасини ривожлантириш:...

▫️Пойтахтда аҳоли сонининг ўсиши ва таълим ўринларига бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, 2027-йилги Ижтимоий ва ишлаб...