Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда Наманган вилояти халқ депутатлари Кенгаши аъзоларининг ташрифи бўлиб ўтмоқда

Тошкентда Наманган вилояти халқ депутатлари Кенгаши аъзоларининг ташрифи бўлиб ўтмоқда

Ташриф дастури ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда қонунчилик ва вакиллик фаолияти соҳасида тажриба алмашишга қаратилган.

Дастлаб меҳмонлар Тошкент шаҳар ҳокимлигида қабул қилиниб, шаҳар раҳбарияти вакиллари билан учрашувда бўлдилар.

Сўнгра депутатлар Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши котибияти фаолияти билан танишиб, тошкентлик ҳамкасблари билан давра суҳбатида иштирок этишди. Суҳбат давомида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва аҳоли билан мулоқотнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек делегацияга ҳокимлик қошидаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан амалга оширилаётган пойтахтни рақамлаштириш дастури тақдим қилинди.

Бундан ташқари меҳмонлар Ўзбек Миллий академик драма театрига ташриф буюриб, "Эр-хотин уруши" спектаклининг премьерасини томоша қилишди.

Ташрифнинг биринчи куни якунида Юнусобод туманидаги Шаҳидлар хотираси музейига саёҳат уюштирилди.

Ташриф очиқ мулоқот ва ўзаро ҳурмат руҳида кечмоқда, бу эса самарали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Яшаш ва овқатланиш хизматлари бўйича Тошкент 1-ўринда
27.07.2026, 12:22
Яшаш ва овқатланиш хизматлари бўйича Тошкент 1-ўри...

📈2026-йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 90,7 триллион сўмни ташкил этди.📊 Бу...

24-июл ҳолатига кўра «Халқ назорати» портали кўрсаткичлари
27.07.2026, 10:30
24-июл ҳолатига кўра «Халқ назорати» портали кўрса...

📊 24-июл ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали 44 718 та мурожаат қабул қилинган. Жорий ҳафта давомида пойт...

Депутат ташаббуси билан Яккасаройда замонавий болалар майдончалари барпо этилмоқда
24.07.2026, 16:45
Депутат ташаббуси билан Яккасаройда замонавий бола...

🏛Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова томонидан маҳаллаларда болалар учун хавфсиз ва замонави...

Шаҳар — инсон учун: Тошкентда хавфсиз пиёдалар ўтиш жойлари кўпаймоқда
24.07.2026, 15:45
Шаҳар — инсон учун: Тошкентда хавфсиз пиёдалар ўти...

Жорий йилнинг март ойидан буён Йўл ҳаракатини ташкиллаштириш маркази мутахассислари Тошкентнинг турли туманларида 70 дан...