Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Коррупция ва манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш

Коррупция ва манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олишга қаратилган “Ҳуқуқий билимлар куни” семинари ўтказилди.


Семинарда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлими масъул ходими A.Norqulov, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали масъул ходими U.Abdukarimov ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси масъул ходими Z.Toshtemirov ҳамда бошқарма ходимлари иштирок этишди.


Семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарори мазмун-моҳияти семинар иштирокчиларга тушунтирилиб, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. 


Семинар сўнгида давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятида коррупция ва манфаатлар тўқнашуви каби салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан таклифлар берилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Бектемирда янги мактаб қад ростламоқда
10.08.2026, 16:12
Бектемирда янги мактаб қад ростламоқда

📍Бектемир туманида замонавий мактаб қурилиши қизғин давом этмоқда. Қурилиш ишлари 2026-йил апрель ойида бошланган бўлиб...

Коррупцияга қарши курашиш ва очиқликни таъминлаш борасида тизимли ишлар давом этмоқда
10.08.2026, 14:45
Коррупцияга қарши курашиш ва очиқликни таъминлаш б...

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда манс...

Korrupsiyaga qarshi kurashish va ochiqlikni taʼminlash borasida tizimli ishlar davom etmoqda
10.08.2026, 14:06
Korrupsiyaga qarshi kurashish va ochiqlikni taʼmin...

Korrupsiyaga qarshi kurashish va ochiqlikni taʼminlash borasida tizimli ishlar davom etmoqda So‘nggi yillarda mamla...

«Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» ҳамда «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари тумандаги маҳаллаларда қизғин паллага кирди.
10.08.2026, 11:18
«Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» ҳамда «...

👍 Бугун эрта тонгдан Мирзо Улуғбек туман ҳокими Боходир Ғайбназаров бошчилигида барча масъуллар саф йиғинини ўтказди. У...