Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Олмазор тумани кўчалари номини ўзгартириш бўйича жамоатчилик овоз бериши

Ҳурматли фуқаролар!

 

Олмазор туманидаги номсиз кўчаларни номлаш ҳамда амалдаги номи такрор кўчаларни қайта номлаш учун овоз беришда иштирок этинг!

 

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясига Олмазор тумани ҳокимлигининг туман ҳудудидаги номсиз кўчаларни номлаш ҳамда амалдаги айрим кўчаларни қайта номлаш бўйича таклифлари келиб тушган.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-1-моддасига мувофиқ, маҳаллий аҳолининг фикрини ўрганиш мақсадида пойтахт аҳолисини Олмазор туманидаги номсиз кўчаларни номлаш ҳамда амалдаги айрим кўчаларни қайта номлаш юзасидан ўз фикрини https://geonom.tashkent.uz сайтида овоз бериш йўли билан билдиришга таклиф этади.

 

Шу билан бирга, аҳоли фикри қуйидаги шаклларда ҳам қабул қилинади:

 

Оғзаки равишда: +998-71-210-04-13 телефон рақамига (иш кунлари соат 09:00-дан 17:00-гача) мурожаат қилиш орқали;

 

Ёзма: 100060, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 51-уй почта манзилига хат юбориш орқали;

 

Электрон шаклда: geonom@digitaltashkent.uz электрон почтасига хат юбориш йўли билан.

 

Маҳаллий аҳоли овоз бериш жараёнида жорий йилнинг 21 апрель кунидан 5 май кунига қадар қатнашиши мумкин.

 

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Калитлар топширилди: янги йўл техникалари туманлар ихтиёрига берилди
25.08.2026, 10:06
Калитлар топширилди: янги йўл техникалари туманлар...

Пойтахт туманларига 24 та янги йўл техникасини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.Тошкентнинг барча 12 та тумани вак...

Тошкентда «яшил тўлқин» тизимининг навбатдаги йўналиши ишга туширилди
24.08.2026, 16:18
Тошкентда «яшил тўлқин» тизимининг навбатдаги йўна...

Пойтахт кўчаларида босқичма-босқич жорий этилаётган «яшил тўлқин» тизимининг яна бир йўналиши Шота Руставели кўчасида — ...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 5-сон йиғилиши бўлиб ўтди
24.08.2026, 11:56
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Коррупцияга қарши кураши...

Йиғилишда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлашт...

Аҳоли мурожаатлари — эътибор марказида
24.08.2026, 09:36
Аҳоли мурожаатлари — эътибор марказида

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Ха...