
Тошкентдаги биринчи уч қаватли бино 1914-йилда Г. М. Сваричевский лойиҳаси бўйича Суд институти учун қурилган.
Совет даврида,
1930-йилларда бинода Ўрта Осиё университети жойлашган, кейинроқ Ўрта Осиё темир
йўллари бошқармаси жойлашди. Ҳозирда унда Ўзбекистон темир йўллари бошқармаси
жойлашган.
Бинога кириш Тарас
Шевченко кўчаси томонидан режалаштирилган, парад фасад эса ҳовлига қаратилган.
Якуб Колас кўчасига бино
орқа томони чиқади.
Афсуски, бино маданий
мерос объектлари рўйхатига киритилган бўлса-да, унинг кўринишини осилган
кондиционерлар бузмоқда, кириш эшиги эса алюкобонд билан қопланган.

Тошкентликларга Central Park (илгари Тельман парки) рўпарасида жойлашган, шарқ портали элементлари ...

Собиқ Республика истеъмол кооперацияси уйи («Ўзбекбирлашув») биноси 1974 йилда қурилган. Мажуа Укр...
Барча тошкентликлар Яҳё Ғуломов ва Истиқбол кўчалари бурчагида жойлашган Франция элчихонаси биносиг...

2025-йил январда Тошкентнинг рамзларидан бири — телевизион минорамизга 40 йил тўлди. Дастлаб бу ми...