Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Олийгоҳ шаҳарчаси
Олийгоҳ шаҳарчаси

Шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида Тошкентнинг энг катта меъморий мажмуаси — олийгоҳ шаҳарчаси жойлашган бўлиб, у Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети биноларини бирлаштиради.

Олийгоҳ шаҳарчасини қуриш тўғрисидаги қарор 1959-йилда қабул қилинган эди, чунки бу ОТМларнинг факультетлари ва маъмурий бинолари шаҳар бўйлаб тарқаб кетган, эскирган ва таълим муассасаларининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган эди.

Лойиҳа ишлаб чиқиш Москванінг «Гипровуз» олий ўқув юртлари лойиҳалаш институтига топширилди. Лойиҳа бош меъмори этиб Елена Калашникова тайинланди. У ҳамкасблари — меъморлар Е. Судаков, М. Ивашкин, М. Фёдорова, Е. Бабурская ҳамда муҳандислар Е. Егоров ва Н. Горбунов билан бирга ўша давр учун долзарб бўлган минимализм ва функционалликни биринчи ўринга қўйган лойиҳа яратди. Мажмуа маъмурий бинолар, ўқув корпуслари, маданият уйи ва талабалар ётоқхоналарини бирлаштирди. Қурилиш 1961-йилда бошланди; 1971-йилга келиб айрим факультетлар янги биноларда ўқув йилини бошлаб юборган эди.

Мажмуанинг асосий визуал белгисини 11 қаватли маъмурий бино ва ундан турли йўналишларга галереялар билан боғланган ўқув блоклари чиқадиган бош ўқув корпуси ташкил этади.

1980-йилларнинг бошида политехника институти маъмурий биноси қурилди, унинг машинасозлик, геология ва энергетика факультетлари эса 1971–1972-йилларда иш бошлаган эди.

Ҳозирги кунда Миллий университет таркибида 17 факультет, 85 кафедра ва тахминан 1300 нафар ўқитувчи фаолият юритади.

Политехника университети (1991-йилдан — Тошкент давлат техника университети; дастлаб Саноат институти, 1949-йилдан политехника институти) 1933-йилда университет факультетлари асосида ташкил этилган. 2017-йилда унга Ислом Каримов номи берилди. Ҳозир ТДТУда 8 факультет, 58 кафедра, 735 ўқитувчи бор ва 11 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Тошкент телеминораси
Тошкент телеминораси

2025-йил январда Тошкентнинг рамзларидан бири — телевизион минорамизга 40 йил тўлди. Дастлаб бу ми...

Астрономия институти ва унинг тарихи
Астрономия институти ва унинг тарихи

1870-йилда Тошкент ҳарбий раҳбарияти обсерватория қуриш ҳақида қарор қабул қилди. 1872-йилда шаҳар...

Ҳамид Алимжон майдонидаги баланд уйлар
Ҳамид Алимжон майдонидаги баланд уйлар

Бир вақтлари бу жой Асакин майдони деб аталган — йирик транспорт тугуни ва шаҳарнинг асосий йўналиш...

Кўкалдош — Тошкентнинг энг машҳур меъморий ёдгорлиги
Кўкалдош — Тошкентнинг энг машҳур меъморий ёдгорлиги

Кўкалдош мадрасаси Чорсу майдонида, тепаликда жойлашган бўлиб, ҳатто ундан-да баландроқ бинолар — Ҳ...