- Тошкентдан гапирамиз
- 08.10.2026, 15:46
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва IT Park Uzbekistan ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади
🌇Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Алишер Дусмухамедов ҳамда IT Park Uzbekistan бош директори Азамат Карамaтов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
❗️Учрашувда пойтахтда рақамлаштириш, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, робототехника, IT-таълим ва стартап экотизимини ривожлантириш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд лойиҳалар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
🖥 Хусусан, инновацион ғояларни амалий лойиҳа ва барқарор бизнесга айлантиришга хизмат қилувчи инкубация дастурларини, шунингдек, стартапларни жадал ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш ва бозорга олиб чиқишга қаратилган акселерация дастурларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
🖥 Шунингдек, Тошкент шаҳри мактабларида ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва робототехника йўналишларидаги таълимни янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди. Бунда илғор халқаро таълим дастурларини маҳаллий ўқув жараёнига интеграция қилиш, амалий тажрибага эга мутахассисларни жалб этиш ҳамда ўқувчиларни реал технологик лойиҳалар устида ишлашга йўналтириш муҳимлиги таъкидланди.
📈Мақсад — мактаб давридан бошлаб замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга, келгусида IT соҳасида рақобатбардош мутахассис бўлиб етишиши мумкин бўлган ёшлар захирасини шакллантириш.
▫️Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва IT Park Uzbekistan ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича доимий ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишга келишиб олинди.

▫️Пойтахтда аҳоли сонининг ўсиши ва таълим ўринларига бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, 2027-йилги Ижтимоий ва ишлаб...
Фарғона йўли кўчасида «Яшил тўлқин» тизимини созлаш зарурати ҳақида аҳоли бизга изоҳлар ва мурожаатларда бир неча бор ёз...

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ талабалар ётоқхонасига б...

Тошкент шаҳар прокурори Анвар Урманов ҳамда Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов бошчилигида тадбиркорларнинг муаммол...