Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда School Bus тизимини жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда

🔺 Пойтахт мактабларида ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини ташкил этиш мақсадида мактаб автобуслари — School Bus тизимини йўлга қўйиш бўйича амалий ўрганиш ишлари бошланди.

Бунинг учун, аввало, ота-оналарнинг эҳтиёжи, ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ҳамда келгусида автобус йўналишларини шакллантириш учун зарур маълумотлар ўрганилмоқда.

📊 Айни вақтга қадар сўровнома Тошкент шаҳридаги 328 та мактабнинг ўқувчи сони кўп бўлган ва дастлабки ҳисоб-китобларга School Bus тизимига талаб даражаси юқори деб баҳоланган 29 тасида ўтказилди. Унда 58 369 нафар ўқувчининг оила аъзолари ёки васийлари иштирок этди.

Дастлабки натижаларга кўра, ўқувчиларнинг:
— 38,5 фоизи мактабга пиёда келади;
— 33,1 фоизи ота-оналари томонидан шахсий автомобилда олиб келинади;
— 18,3 фоизи автобусдан фойдаланади;
— 5,7 фоизи таксидан фойдаланади;
— 3,5 фоизи метро орқали қатнайди;
— 0,9 фоизи микромобил воситалардан фойдаланади.

🚌 Энг муҳим кўрсаткич — сўровнома иштирокчиларининг 73,5 фоизи мактаблар учун махсус автобус қатновларини ташкил этиш истагини билдирган.

Мазкур натижа пойтахтда School Bus тизимига юқори эҳтиёж мавжудлигини кўрсатмоқда.

Сўровнома қолган мактабларда ҳам босқичма-босқич давом эттирилади. Якуний натижалар асосида ўқувчилар оқими, йўналишлар, эҳтиёж мавжуд автобуслар сони, ҳаракат жадвали, хавфсиз тушириш ва олиб кетиш нуқталари ҳамда бошқа ташкилий масалалар батафсил ўрганилади.

Шундан сўнг School Bus тизимини жорий этишнинг амалий имкониятлари ишлаб чиқилиб, тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда уни босқичма-босқич йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилади.

📌 Барча ота-оналарни сўровномада фаол иштирок этишга таклиф қиламиз. Сизнинг жавобларингиз мактабларнинг School Bus эҳтиёжи даражасини, ундан қанча ўқувчи фойдаланиши мумкинлигини, зарур автобуслар сони ва йўналишларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.

📝 Сўровномада қатнашиш: @school_coddbot

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
23.10.2026, 17:56
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахс...

✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
23.10.2026, 15:47
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!
23.10.2026, 15:22
Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!

Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари тикланади. Қоидабузарликларга йўл қўйган масъуллар аниқланди, қурилиш ишлари тўхтатилди
23.10.2026, 15:13
Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари ти...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...