Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Янгиҳаёт тумани ҳокими бошчилигида ҳар куни туманнинг турли маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

📌 Навбатдаги манзил «Дўстлик» маҳалласи бўлди

📍 Эрта тонгдан Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман ҳокими ўринбосарлари, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, бошқарув сервис компаниялари, «маҳалла еттилиги» вакиллари ҳамда барча тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иштирокида ҳудудда саф йиғини бўлиб ўтди.

🖼 Саф йиғини давомида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш ҳамда «Долзарб 40 кунлик» махсус тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида маҳаллаларда тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тизимли ҳамда юқори савияда ташкил этиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.

🏘 Саф йиғинидан сўнг масъуллар иштирокида маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди. Ҳудуддаги ободонлаштириш, санитария ҳолати, кўкаламзорлаштириш, ички йўллар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда аҳолини қийнаётган долзарб масалалар жойига чиққан ҳолда атрофлича кўздан кечирилди.

✂️ Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича ҳар бир йўналишга масъул ташкилотлар ва мутасаддилар бириктирилди. Белгиланган вазифаларнинг ижроси қатъий назоратга олиниб, камчиликларни тезкор бартараф этиш юзасидан аниқ муддатлар белгиланди.

🌳 Бу каби манзилли ўрганишлар барча маҳаллаларда изчил давом эттирилиб, аҳоли учун қулай ва обод яшаш муҳитини яратиш, Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олишга қаратилган ишлар жадаллаштирилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
07.10.2026, 17:04
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Тошкент шаҳар прокурори Анвар Урманов ҳамда Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов бошчилигида тадбиркорларнинг муаммол...

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жамоатчилик назорати остида ўрганилмоқда
07.10.2026, 10:20
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жамоатчилик назорати...

Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумини барқарор ва муаммосиз ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари Тошкент...

«Cyberkent 4.0»: ёшлар учун киберхавфсизлик бўйича амалий майдон
07.10.2026, 10:09
«Cyberkent 4.0»: ёшлар учун киберхавфсизлик бўйича...

🖥 Тошкент шаҳрида рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, ёшларнинг ...

Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан шахсий қабул ўтказилди
06.10.2026, 15:23
Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан шахсий қабул ў...

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шахноза Султонова томонидан пойтахт аҳолиси учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.▫️Қаб...