- Тошкентдан гапирамиз
- 28.07.2026, 10:35
Тошкент шаҳар ҳокимлигида кўп квартирли уйларни бошқариш соҳасида Япония компаниялари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг қатор компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Обиджон Мўминов ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
⛽️Учрашув давомида кўп квартирли уйларни бошқариш тизимини янада ривожлантириш, уй-жой коммунал хизматлари сифатини ошириш, турар жой фондидан самарали фойдаланиш, биноларнинг энергия самарадорлигини кучайтириш ҳамда аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз яшаш муҳитини яратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
🤩Шунингдек, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш, бошқарув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда кўп квартирли уй-жой фондини бошқариш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
📈Япония томони ушбу йўналишда қўлланилаётган замонавий ёндашувлар ҳақида маълумот бериб, тажриба алмашиш ва профессионал ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
🔺Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли йўналишларда мулоқотни давом эттириш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш ҳамда ҳамкорликни изчил ривожлантириш юзасидан келишиб олдилар.

2026-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйич...

Носиров Шохрух Шухрат ўғли Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.Носиров Шохрух...

2026-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Обиджон Одилович...

▫️Бугун, пайшанба — «Ёшлар куни» муносабати билан Тошкент шаҳридаги «Китоб олами» мажмуасида ёшлар ва ёшлар етакчилари б...