- Тошкентдан гапирамиз
- 06.05.2026, 10:11
➡️ Тошкент шаҳрида пиёдалар инфратузилмаси, сайр қилиш ҳудудлари ҳамда хавфсиз ва инклюзив жамоат жойларини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Гап Тошкент Сайилгоҳи, унга туташ хиёбон, яшил ҳудудлар, пиёдалар йўлаклари ва шаҳар инфратузилмаси унсурларини ўз ичига олган шаҳар қисмини комплекс ривожлантириш ҳақида бормоқда.
🔺 Тошкент Бродвейи — Сайилгоҳ кўчаси пойтахтнинг энг таниқли сайргоҳларидан бири бўлиб, бу ерда тарихан рассомлар, мусиқачилар, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари иштирокида фаол кўча ҳаёти шаклланган. Шу сабабли, ҳудуддаги пиёдалар оқимининг тиғизлиги ва унинг алоҳида аҳамияти уни янада ривожлантириш учун замонавий, барқарор ва эҳтиёткорлик билан ечимларни талаб қилади.
📈 Жорий ҳолат таҳлили нафақат пиёдалар ҳудудининг ўзини, балки унга туташ жойларни ҳам — хиёбон, яшил майдонлар, ўтиш йўлаклари, ёритиш, ирригация, хавфсизлик ва ташқи қиёфани босқичма-босқич, комплекс янгилаш зарурлигини кўрсатди.
🔴 Лойиҳа Ягона дизайн-код ва ҳудудни комплекс ривожлантириш тамойилларига асосланган. Тайёргарлик жараёнида аҳоли ва профессионал ҳамжамият таклифлари ўрганиб чиқилади.
🎲 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳудуд очиқ шаҳар муҳити хусусиятини сақлаб қолади. Кўча рассомлари ва ижодий жамоатчилик вакиллари ушбу маконнинг бир қисми бўлиб қолаверади. Лойиҳанинг вазифasi жонли шаҳар фаоллигини йўқотиш эмас, балки уни тартибга солиш, муҳитни қулай, ҳаммабоп ва хавфсиз қилишдир.
🧑💻 Бугунги кунда ҳудуд янгиланишга муҳтож: айрим жойларда қопламалар яроқсиз ҳолга келган, пиёдалар йўналишлари ҳар доим ҳам қулай эмас, тўсиқсиз муҳитни ривожлантириш, ободонлаштириш унсурларини янгилаш, конструкциялар, ташқи кўриниш ва айрим фаолият турларини санитария, савдо ва шаҳарсозлик талабларига мувофиқ тартибга келтириш зарур.
📝 Лойиҳа доирасида қуйидагилар кўзда тутилган: — йўл ва пиёдалар йўлаклари қопламасини янгилаш; — пиёдалар йўналишлари ва ўтиш йўлларини яхшилаш; — тўсиқсиз муҳит яратиш; — Бродвей, хиёбон ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш; — ёритиш тизимини модернизация қилиш; — кўкаламзорлаштириш ва ирригация тизимини ривожлантириш; — ўриндиқлар, чиқинди қутилари, ёритиш ускуналари ва бошқа кичик меъморий шаклларни ўрнатиш; — фаввораларни реконструкция қилиш; — пешлавҳа ва рекламаларни Ягона дизайн-код талабларига мувофиқ тартибга солиш; — ноқонуний ва тартибсиз қурилмаларни демонтаж қилиш; — савдо фаолиятини белгиланган меъёрларга мослаштириш; — жамоат жойларида видеокузатув ва мониторинг тизимларини жорий этиш.
Мавжуд дарахтлар кўрикдан ўтказилмоқда ва соҳа мутахассислари назорати остидадир. Шунингдек, 1000 тупдан кам бўлмаган дарахт, бута ва манзарали ўсимликлар каби янги кўчатларни экиш режалаштирилган.
🏆 Лойиҳанинг асосий мақсади — ушбу ҳудуднинг жонли муҳити ва ўзига хос қиёфасини сақлаб қолган ҳолда, уни пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун янада қулай, яшил, хавфсиз ва замонавий маконга айлантиришдир.

Ушбу куни мактаб ўқувчилари миллий либосларда иштирок этиб, ўзбек халқининг бой маданияти, урф-одат ва анъаналарига бўлг...

«ljro.gov.uz» тизимида 2026 йил апрел ойида белгиланган топшириқлар ижро ҳолати тўғрисида ЙИҒМА ТАҲЛИЛИЙ ЖАДВАЛ

🚧🛠 Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ноқонуний қурилишлар, шунингдек қонун талабларига жавоб бермайдиган реклама ёзувлари ва...

📑 Олмазор туманида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари томонидан 9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан аҳ...