- Тошкентдан гапирамиз
- 21.10.2025, 11:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги номидан сизларни Ўзбекистон Республикаси Ўзбек тили байрами билан чин қалбдан табриклаймиз!
🖼 Ушбу қутлуғ сана юртимиз аҳолисини бирлаштирувчи тарихий, маданий ва
ма’навий қадриятларимизга бўлган ҳурматнинг рамзидир. Ўзбек тили нафақат
мулоқот воситаси, балки миллий ўзлигимизнинг муҳим қисми, авлоддан-авлодга ўтиб
келаётган бой меросимизнинг тимсоли ҳамдир.
Бугунги кунда мамлакатимизнинг жадал сур’атлар билан
ривожланиши ва халқаро алоқаларнинг кенгайиши шароитида давлат тилини бирлик ва
миллий ғурурнинг асоси сифатида асраш, тараққий эттириш ва кенг ёйиш алоҳида
аҳамият касб этмоқда.
🖼Она тилимиз доимо гўзал ва соф жаранглаб, ўзбек халқининг маданияти, тарихи ва урф-одатларига бўлган ҳурматни мустаҳкамласин!
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тошкентликлар!
Она тилимизга
бўлган муҳаббатимиз Ватанимиз — Янги Ўзбекистонимиз равнақи ё‘лида янги
ютуқларга эришишга илҳомлантирсин!
🌇Ҳурмат билан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Жамоатчилик кенгаши июнь ойида ўз ишини вақтинча тўхтатган эди. 8 ноябрь куни Диёр Мирзааҳмедов раислигида кенгаш яна йи...

Ўзаро мулоқот давомида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда турли...

Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотлар 1-илова 10-банд. Давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, ушбу корхонал...
