- Тошкентдан гапирамиз
- 14.03.2022, 10:34
Фуқаролар қабули: мурожаатлар мутасаддилар эътиборида
Тошкент шаҳар ҳокимлигида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги шаҳар бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев бошчилигидаги қабулда туман ҳокимлари ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этди.
Фуқаролар муурожаатлари мутасаддилар томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, уларни ечиш масаласи муҳокама этилди. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилаларга уй-жой ажратиш, ногиронларга тадбиркорлик қилиши учун кўмак бериш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалар шулар жумласидандир.
Чилонзор тумани “Бектўпи” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.И. I-гуруҳ ногирони бўлиб, кўзлари яхши кўрмайди. Онаси, ака ва укалари билан бирга яшайди. Уй-жойга муҳтож. Шу билан бирга, ишсиз бўлиб, ўзига меҳнат қила оладиган иш излаяпти. Қабулда ушбу мурожаат юзасидан Чилонзор туман ҳокимлиги мутасаддиларига уй-жой таъминоти масаласини кўриб чиқиш, шу билан бирга, фуқарога иш топиб бериш вазифаси юклатилди. Масала ижроси назоратга олинди.
Миробод тумани Фидокор кўчасида яшайдиган Н. Н. ўзи истиқомат қиладиган кўп қаватли уйдаги уй-жой мулкдорлари ширкати жойлашган жой учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам сўради. Мурожаат масъуллар ва масалага тегишли мутахассислар билан кўриб чиқилгач, фуқарога тушунтириш берилди. Хусусан, айни пайтда тегишли идоралар томонидан кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатадиган уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа ташкилотларнинг жойлари учун кадастр ҳужжатларининг меъёрий тартиблари тайёрланаётгани билдирилиб, бу иш ниҳоясига етгач, албатта, кадастр ҳужжатлари берилиши маълум қилинди.
Янгиҳаёт тумани “Йўлдош-9” мавзесида яшайдиган Е.К. эса фуқаролар қабулига муаммо билан эмас, балки туман ҳокимига миннатдорчилик билдиргани келди. Унинг айтишича, бир гуруҳ фуқаролар туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов фаолиятидан мамнун. Масалан, ободонлаштириш, коммунал соҳадаги ижобий ўзгаришлар, шунингдек, одамларнинг кўплаб муаммолари ҳал этилаётганлигини билдирди.
Шунингдек, фуқаролар қабулида бошқа кўплаб мурожаатлар ҳам кўриб кўрилди. Уларнинг барчасини қонун доирасида ҳал этиш, аҳолининг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари таъминланишига эътибор қаратилди.
Барча мурожаатларнинг ижроси назоратга олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Бир қатор фуқароларга эса тушунтириш ва тавсиялар билдирилди. Белгиланган режага кўра, шаҳар ва туман ҳокимликларида фуқаролар қабуллари давом этмоқда.

Жамоатчилик кенгаши июнь ойида ўз ишини вақтинча тўхтатган эди. 8 ноябрь куни Диёр Мирзааҳмедов раислигида кенгаш яна йи...

Ўзаро мулоқот давомида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда турли...

Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотлар 1-илова 10-банд. Давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, ушбу корхонал...