- Тошкентдан гапирамиз
- 03.03.2022, 10:41
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг эллик еттинчи сессияси: Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чоралари кўриляпти Тошкентда 7 та ихтисослаштирилган мактаб қурилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг эллик еттинчи сессиясида дастлаб Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Рафиқжон Жалиловнинг ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги вазифалар хусусидаги ҳисоботи эшитилди. Қайд этилишича, ўтган йилда пойтахтимизда жами 1 073 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларнинг 114 таси ўлим билан боғлиқ бўлиб, 142 нафар фуқаро вафот этган. Йўл-транспорт ҳодисалари кўпроқ Чилонзор, Юнусобод ва Олмазор туманларида рўй берган. Сабабларини аҳоли сони, йўллар узунлиги ва рўйхатдан ўтган транспорт воситалари салмоғининг кўплиги, шунингдек, мазкур туманлар пойтахтни вилоят ҳудуди билан боғловчи бўлиб, транспорт воситаларини шаҳар ҳудудига кириб-чиқиши юқорилиги билан изоҳлаш мумкин.
Йўл-транспорт ҳодисалари тезликка риоя қилмаслик, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш, чорраҳа қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида рўй берган. Буларнинг олдини олиш мақсадида бошқарма тасарруфидаги жами 48 та фоторадар мосламаларининг дислокациялари ўзгартириб борилди. Мазкур фоторадарлар ёрдамида жами 530 514 та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли жазо чоралари белгиланди.
Шунингдек, баъзи ота-оналарнинг фарзандларини назорат қолдирганлиги сабабли ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16-17 ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан 1 932 та қоидабузарликлар содир этилган. Сессияда Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суҳроб Қирғизбоев Президентнинг 2022 йил 3 февралдаги “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишининг ижроси бўйича ахборот берди.
Таъкидланишича, бугунги кунда пойтахтимизда 340 та умумтаълим мактаби мавжуд. Ўқув муассасаларининг қуввати 350 минг ўринга эга бўлиб, уларда 478 минг ўқувчи таълим олмоқда. Бундан ташқари, 70 та хусусий, 12 та Баркамол авлод болалар мактаблари ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Жорий йилда 34 та (3 та янги, 14 та реконструкция, 13 та мукаммал, 4 та жорий таъмир таъмирлаш) мактабда қурилиш ишлари олиб борилади. 61 та мактаб компьютер техникаси билан жиҳозланади. Иккита физика ва математика, 3 та кимё ва биология ҳамда 2 та АКТга ихтисослаштирилган мактаблар бунёд этилади. Шу билан бирга, 5 та 3000 ўринли хусусий мактаблар ташкил этилади. Сессия тафсилотларига кейинроқ яна тўхталамиз.

Жамоатчилик кенгаши июнь ойида ўз ишини вақтинча тўхтатган эди. 8 ноябрь куни Диёр Мирзааҳмедов раислигида кенгаш яна йи...

Ўзаро мулоқот давомида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда турли...

Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотлар 1-илова 10-банд. Давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, ушбу корхонал...