- Тошкентдан гапирамиз
- 02.02.2022, 12:00
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг сессиясида Омбудсман ва прокурор ҳисоботи
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди. “Zoom” платформаси орқали ташкил этилган тадбирда депутатлар, мутасаддилар ва тегишли бошқармалар раҳбарлари иштирок этишди. Сессияда суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-сиёсий фаолиятга оид бир қатор масалалар муҳокама этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(Омбудсман)нинг Тошкент шаҳар минтақавий вакили Хуршед Саттаров ўтган йили амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди. Таъкидланишича, фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш омбудсман фаолиятининг асосий йўналишларидан бўлгани боис, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг тегишли бошқармалари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган. Умумий ҳисобда ўтган йили 454 та мурожаат тушган бўлиб, уларга тегишли тавсия, тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Сессияда шаҳар прокурори ўринбосари Алиакбар Пўлатов ўтган йилнинг IV чорагидаги қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволи юзасидан ҳисобот берди. Қайд этилдики, қонунчилик ижроси юзасидан 1 414 та текшириш ва ўрганишлар ўтказилиб, 5 344 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган. Натижада 1 195 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга 17 млрд. 375,2 млн. сўмлик 240 та аризалар киритилди. Қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 393 та жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 3785 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Халқаро оила куни муносабати билан туманимиздаги узоқ йиллик аҳил ва ибратли оилаларни табриклаш мақсадида самимий учраш...

⚠️ pressa.uz нашрида Тошкент бозорларида кимёвий бўёқлар билан ишлов берилган помидорлар оммавий сотилаётгани ҳақида маъ...
➡️ Биз эса унинг бетакрорлигини аллақачон билардик.⚡️ Баъзи шаҳарлар шунчаки кўрилади, Тошкент эса ҳис қилинади. Бу ерда...

Юнусобод туманидаги айрим фанлар чуқур ўқитиладиган 239-сонли мактаб ўқувчилари жорий йилнинг 6–10 май кунлари спортнинг...