Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Хожа Аҳрор Валий жоме масжиди
Хожа Аҳрор Валий жоме масжиди

Кўкалдош мадрасаси ёнидаги учта фируза рангли гумбаз узоқдан ҳам кўзга ташланади ва Тошкентнинг эски шаҳар манзарасини белгилайди.
Бу тепаликда жоме масжиди қурилиши билан IX асрда араб босқинчилари томонидан вайрон қилинган Тошкентнинг тикланиши бошланган.

1432 йилда машҳур сўфий ва жамоат арбоби Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Тошкентдан Самарқандга кетишдан олдин эски масжид пойдеворида катта жоме масжиди барпо этишни буюрган. Хожа Аҳрор 1404 йилда Тошкент яқинидаги Боғистон қишлоғида туғилган, диний билимлари ва давлат ишларидаги фаолияти билан шуҳрат қозонган. 1451 йилда қурилган масжид гумбазли куб шаклида бўлиб, намозхонлар учун катта ҳовлиси бўлган. У минтақадаги учинчи йирик жоме масжиди бўлиб, ундан фақат Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Масжиди Калон каттароқ эди.

Асрлар давомида ёмғирлар ва зилзилалар масжидни вайрон қилар эди, у бир неча бор реконструкция қилинган. XVIII асрда Шайхонтоҳур ҳокими Юнусхўжа даврида асосий куб таъмирланган ва узун ҳовли атрофида ҳужралар жойлашган гумбазсимон галереялар қайта қурилган. Бино 1868 йилги зилзилада қаттиқ шикастланган ва 1888 йилда Россия императори Александр III томонидан Бухоро амирининг ҳарбий товонидан ажратилган пулларга қайта тикланган, шу сабабли уни «Подшоҳ масжиди» деб атай бошлашган.

Улкан куб XX асрнинг охиригача тепаликда кўриниб турган, аммо у секин-аста вайрон бўлишда давом этган. 1997 йилда масжидни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинган ва 2003 йилда у учта кумушсимон гумбазли янгиланган кўринишда қайта очилган.

2018 йилда гумбазлар фируза рангга бўялган. Бугунги кунда энг катта масжид ишламоқда ва намоз ўқиш ҳамда сайёҳлар учун очиқ. У ҳанузгача Хожа Аҳрор Валий номи билан аталади, шунингдек «Жума масжиди» ёки «Жоме масжиди» деб ҳам юритилади. «Подшоҳ масжиди» номи эса фақат замондошлар хотирасида қолган, чунки совет даврида подшоҳни тилга олиш таъқиқланган, масжид биносидан эса ётоқхона ва жамоат эҳтиёжлари учун фойдаланилган.

Ҳозирги уч гумбаз эса шаҳар тарихи ва Тошкентдаги бир пайтлар ягона бўлган жоме масжидининг собиқ улуғворлигини эслатади.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Темир йўлчилар маданият саройи
Темир йўлчилар маданият саройи

1938-йилда совет меъмори А. И. Павлов лойиҳаси бўйича конструктивизм ва социалистик реализм услубид...

Давлат Темурлар тарихи музейи
Давлат Темурлар тарихи музейи

Давлат Темурлар тарихи музейи 1996 йилда президент Ислом Каримов ташаббуси билан Амир Темур таваллу...

Лютеран кирхаси
Лютеран кирхаси

Тошкент кирхаси Ўрта Осиёдаги биринчи лютеран ибодатхонаси ҳисобланади. Бино лойиҳасининг дастлабк...

«Туркистон» концерт зали
«Туркистон» концерт зали

Навоий проспекти билан Мустақиллик майдонининг собиқ Парадлар хиёбони кесищмасида жойлашган оқ ранг...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия