Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Конституциявий суд биноси
Конституциявий суд биноси

Собиқ Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси биноси 1964-йилда қурилган.

Меъморлар: В. Березин, Ю. Халдеев, А. Фейнлейб, С. Ишанхўжаев, Р. Блезе ва Ю. Закиров; муҳандислар: Э. Леннешмидт ва А. Асанов.

Бино Ислом Каримов проспекти бўйлаб эски қалъа девори устида, Анҳор бўйида қад ростлаган бўлиб, ЎзССРнинг 40 йиллигига бағишлаб қурилган совет модернизм янги биноларидан биридир.

Етти қаватли маъмурий бино ёнида пастроқ мажлислар зали корпуси жойлашган. Иккала блок иккинчи қаватдаги шиша ўтиш йўлак билан бирлаштирилган.

Шаффоф ойна рамзий маънода ҳокимиятнинг очиқлигини ифодалаган бўлса-да, меъморчилик тарихчиси Борис Чухович таъбири билан айтганда, санъатда бу баъзан раҳбарларнинг халқ устидан назорати белгиси сифатида талқин қилинади.

Совет даврида олтинчи қаватда Ш. Рашидовнинг қабулхонаси билан бирга иш хонаси жойлашган эди — гувоҳларнинг эслашича, деразаларда кечки пайтгача чироқ ёнар эди.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида бу ерда Ислом Каримовнинг иш хонаси бўлган (Оқсарой қурилгунча). Бинода Президент девони ҳам жойлашган эди. Ҳозирда Конституциявий суд жойлашган.

Диққатга сазовор жиҳати — 60 йил давомида бино деярли ўзгармади ва дастлабки кўринишини сақлаб қолди.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Олимпия шуҳрати музейи
Олимпия шуҳрати музейи

«Халқлар дўстлиги» музейи биноси 1976-йилда Тошкент зилзиласининг ўн йиллигига бағишлаб қурилган бў...

Чақардаги Баланд масжиди
Чақардаги Баланд масжиди

«Баланд» масжиди 1857 йилда қурилган. «Баланд» сўзи «юқори, баланд» деган маъноларни билдиради, мас...

Ёшлар ижод сарайи
Ёшлар ижод сарайи

Ёшлар ижод сарайи — 2008 йилда Ислом Каримов ташаббуси билан «Ёшлар йили» давлат дастури доирасида ...

Вокзал
Вокзал

Бир вақтлар 1899 йилда Г. Сваричевский лойиҳаси бўйича қурилган Тошкент вокзали шаҳарнинг энг гўзал...