- Коррупцияга қарши курашиш
- Мажлислар
- 🛡Тошкент шаҳар Коррупсияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
🛡Тошкент шаҳар Коррупсияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Коррупсияга қарши курашиш
ҳудудий кенгашининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туман ҳокимликлари,
назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, молия ва ёшлар сиёсати
соҳаларига мас’ул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
🔵Кун тартибида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги тизимида коррупсиянинг олдини олиш, молия-банк соҳасида очиқлик ва ҳисобдорликни кучайтириш, ёшлар ўртасида коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, Яшнобод ва Сергели туманларида очиқликни та’минлаш ҳамда давлат хизматларида шаффоф механизмларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан мас’уллар ҳисобот берди.
Бундан ташқари, Чилонзор туманида амалга оширилаётган “Коррупсиядан ҳоли ҳудуд” лойиҳаси, “Ё‘л харитаси” ижроси ҳамда Бектемир туманида коррупсия ва жиноятчиликдан ҳоли муҳитни яратишга қаратилган комплекс дастур доирасидаги ишлар юзасидан ҳам тегишли раҳбарлар томонидан ахборотлар берилди.
Тадбир якунида коррупсияга қарши курашишда барча даражадаги давлат органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, тизимда очиқлик ва шаффофликни янада кенгайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
