Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ёшлар фуқаролик жамиятининг коррупцияга қарши ҳаракатлантирувчи кучидир

Юртимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича бир қанча чора тадбирлар амалга оширилди, қонунлар ва Президентимизнинг фармон ва қарорлари қабул қилинди.

“Биз ёшлар учун уларнинг соғлом туғилишидан бошлаб, токи мустақил ҳаётга киргунича барча зарур шароитларни яратиб бериш мақсадида қандай катта ишларни амалга ошираётганимиз сизларга яхши маълум” – деб таъкидлайди президентимиз Шавкат Мирзиёев.

Коррупция ёш авлодда ижтимоий адолатга, ҳақиқатга, давлат органлари ва мансабдор шахсларга бўлган ишончини сусайтиради, – дейди Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Х. Очилов. – Энг ёмон томони, бундай хавфли қилмиш охир-оқибат коррупция, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаб-яшнаши учун шароит яратади. Шу боисдан таълим муассасаларини битириб, касбий фаолият бошлаш остонасида турган ёшларга коррупциянинг нечоғли хавфли иллат экани ҳақида кенгроқ маълумотлар бериш бугунги кун талабларидан биридир. Чунки бугунги кун ёшлари эртанги мутахассис, жамият ва давлат бошқарувининг иштирокчисидир.


Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия