Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш

  • Автоматическая
Бу қандай ишлайди?

Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади

Хизматни кўрсатиш муддати

Объект (бино ва иншоот)ларни янги қурилиши учун (янгидан ажратилган ёки аукцион орқали ютиб олинган ер майдонларида) - 10 иш куни Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш билан қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш - 8 иш куни Икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар учун - 5 иш куни

Хизмат нархи

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 337500 сўм (0.9 БҲМ) АРТни ишлаб чиқиш қиймати: Объектларни янги қурилиши учун (янгидан ажратилган ёки аукцион орқали ютиб олинган ер майдонларида) Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 1500000 сўм (4 БҲМ) Объектларни ихтисослашишини ўзгартириш билан қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш учун Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 1312500 сўм (3.5 БҲМ) Икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар учун Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 375000 сўм (1 БҲМ)

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сон қарори

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

Илова қилинадиган ҳужжат (қуйида кўрсатилган ҳужжатлардан бири илова қилинади): - туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг рухсатномаси; - «E-auksion» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома; - йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори; - техник шартлар (муҳандислик-коммуникация тармоқларига эҳтиёжи бўлганда).

Боғланиш

+998 (71) 239-35-82 +998 (71) 241-95-42

Ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Хизматдан фойдаланувчилар

Юридик ва жисмоний шахслар

Ўхшаш хизматлар

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия