Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

«Тошкент тажрибаси»: таълим сифати ва ўқувчилар билимини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Чилонзор туманидаги 90-сонли умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигида «Тошкент тажрибаси» лойиҳаси доирасида йиғилиш ташкил этилди. Унда мактаб директорлари, фан ўқитувчилари ҳамда масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

📈Йиғилишда педагоглар малакасини ошириш, замонавий ўқитиш методикалари ва қўшимча махсус дарсликлардан фойдаланиш, шунингдек, ўқувчиларнинг оралиқ имтиҳон натижаларини My.tashkent.uz платформаси орқали баҳолаш масалалари муҳокама қилинди. Таълим самарадорлигини ошириш, ўқувчилар билимини мунтазам таҳлил қилиш ва таълим жараёнини аниқланган эҳтиёжлар асосида такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

🏢Пойтахтнинг 12 та туманидаги 24 та умумтаълим мактабида «Тошкент тажрибаси» лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2025–2026-ўқув йилида ташкил этилган мактабларда 60 та синфга 1 800 нафар ўқувчи жалб этилиб, 144 нафар педагог ва мутахассис фаолият юритган. 2026–2027-ўқув йилида эса яна 12 та мактаб лойиҳага қўшилиб, 131 нафар педагог ва мутахассис жалб этилди.

Айни пайтда лойиҳа доирасида жами 107 та синфга 2 326 нафар ўқувчи жалб қилинган.
Улар қуйидаги йўналишларда таълим олмоқда:
🔍 Тиббиёт;
🔍 АТ ва дастурлаш;
🔍 Бизнес ва менежмент;
🔍 Социология (гуманитар);
🔍 Муҳандислик технологияси.

📚2026–2027-ўқув йилидан бошлаб 7–9-синфларда аниқ ва табиий фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган синфлар ҳам ташкил этилди. Бу ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқишини ривожлантириш ва билимларини янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳрининг айрим туманларидаги даҳа ва мавзеларнинг номи ҳамда уларнинг географик жойлашувини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш таклиф этилмоқда
19.10.2026, 17:22
Тошкент шаҳрининг айрим туманларидаги даҳа ва мавз...

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясига айрим туман ҳокимликларининг т...

Дизайн-код бўйича фикрингиз биз учун муҳим
19.10.2026, 14:57
Дизайн-код бўйича фикрингиз биз учун муҳим

▫️Дизайн-код — пешлавҳа ва реклама конструкцияларини тартибга солиб, пойтахт кўчаларида ягона ва уйғун қиёфа яратишга хи...

Аҳоли ва тадбиркорлар ҳуқуқларига риоя этиш ҳақида
19.10.2026, 10:18
Аҳоли ва тадбиркорлар ҳуқуқларига риоя этиш ҳақида...

🏙 Қулай шаҳар барпо этиш — ҳокимликнинг асосий вазифаларидан бири. Биз шаҳар муҳити аҳоли учун қулай бўлиши, тадбиркорл...

Бугун Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади
19.10.2026, 10:01
Бугун Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...