Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби соддалаштирилди: фирма номи, фаолият тури, товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси ташқи реклама объекти ҳисобланмайди

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 13-октябрдаги 563-сон қарори билан ташқи рекламани жойлаштириш тартибига тадбиркорлар учун қулайлик яратувчи бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

🟢Қарорда қандай янгиликлар назарда тутилган?

▫️Пешлавҳалар учун паспорт талаб этилмайди.
Тадбиркор ўзи фойдаланаётган бино ёки иншоотнинг ташқи қисмига, кириш жойига ўрнатган фирма номи, товар белгиси ва фаолият тури ҳақидаги пешлавҳа ташқи реклама ҳисобланмайди.

Маълумот учун: реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот – реклама ҳисобланади.

▫️Автотранспортда реклама жойлаштириш осонлаштирилди.
Юридик шахслар ўзларига тегишли транспорт воситаларига товар белгиси, фаолияти, маҳсулот ва хизматлари ҳақидаги рекламани соддалаштирилган тартибда жойлаштириши мумкин. Бунинг учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон хабарнома юборилади.

▫️Вақтинчалик реклама муддатлари белгиланди.
Қурилиш объектларида реклама қурилиш якунлангунига қадар, байрам ва тадбирларга оид рекламалар эса 30 кунгача жойлаштирилиши мумкин.

▫️«Дизайн-код»га ўзгартириш киритиш тартиби белгиланди.
Ўзгартиришлар жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади ва расман эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради. Тошкент шаҳрининг «дизайн-коди» 10-декабрга қадар тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.

▫️Реклама конструкцияларини мажбурий демонтаж қилиш тартиби аниқлаштирилди.
Демонтаж санаси ва вақти камида 2 кун олдин эълон қилинади ҳамда мулкдорга ёзма хабар берилади. Демонтаж фақат иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача амалга оширилади. Жараён бўйича реклама эгаси иштирокида тегишли далолатнома расмийлаштирилади.

🖥Шунингдек, ташқи рекламаларнинг жойлаштирилиши устидан жамоатчилик назорати «Xalq nazorati» электрон портали орқали амалга оширилади.

📄Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатининг устуворлигини ошириш ва автомобиллардан воз кечиш сиёсатини амалга ошириш бўйича босқичма-босқич ишлар давом эттирилмоқда
16.10.2026, 16:24
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатининг уст...

Лойиҳанинг асосий мақсади — автобусда юриш шахсий автомобилга жозибадор муқобил бўлиши учун жамоат транспортини тез, қул...

Тошкент шаҳрида Ижтимоий шериклик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
16.10.2026, 10:48
Тошкент шаҳрида Ижтимоий шериклик комиссиясининг н...

14-октябр куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўт...

Ёш сиёсатчилар марафони: ғоядан қарорга
16.10.2026, 10:04
Ёш сиёсатчилар марафони: ғоядан қарорга

15-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида «Ғоя бер, фикр бил...

Халқ қабулхонасида қабул бўлиб ўтади
16.10.2026, 09:45
Халқ қабулхонасида қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабул ташкил этилади. ...