- Тошкентдан гапирамиз
- 05.10.2026, 10:10
Салар канали бўйида сайилгоҳлар ташкил этилмоқда
▫️Аҳолининг кундалик ҳаёти учун қулай, хавфсиз ва кўркам муҳит яратиш мақсадида Салар канали бўйида сайилгоҳлар ташкил этилмоқда. Бу ҳудудларда дам олиш жойлари ва автомобиллар қатнови тиғиз бўлган йўллардан йироқ, бемалол сайр қилиш имконини берувчи пиёда йўналишлари барпо этилмоқда.
↗️Салар канали Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи йирик каналларидан бири. Унинг шаҳар ҳудудидаги қисми 23,3 километрни ташкил этади, эни эса 10,5 метргача етади. Канал бўйлаб 10 метрлик қирғоқни муҳофаза қилиш минтақаси белгиланган.
🧹Каналнинг айрим қисмларида ободонлаштириш ишлари якунланди — жами 9,9 километр ҳудуд тартибга келтирилди. Яна 2,7 километрда ишлар давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мирмуҳаммад Мирҳамидов фуқароларн...
👍 Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» (7/24) туризм кўчасида махсус тозалаш техникалари иш бошлади.✅️ Мазкур за...

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳокимлик тизимида корруп...