Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

«Бирлик» ва «Давлатобод» маҳаллаларида камбағалликни қисқартириш бўйича учрашув ўтказилди

🏢 Учтепа туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фуқароларнинг даромадларини ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

👍 Давлатимиз раҳбари томонидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан ҳудудларда аҳоли билан манзилли ишлашга алоҳида эътибор қаратilмоқда.

⚡️ Хусусан, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Азимов томонидан «Бирлик» ва «Давлатобод» маҳаллалари аҳолиси билан камбағалликни қисқартириш ҳамда ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув ташкил этилди.

🗣 Учрашув давомида фуқароларнинг оилавий ва ижтимоий шароити, бандлик масалалари ҳамда мавжуд муаммолари тингланди. Аҳолининг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва даромадларини ошириш бўйича таклифлари ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бундай манзилли учрашувлар орқали ҳар бир оиланинг муаммосини ўрганиш ва уни камбағалликдан чиқариш бўйича амалий чоралар кўриш давом эттирилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Bugun Xalq qabulxonasida to‘rtta qabul bo‘lib o‘tadi
09.09.2026, 11:22
Bugun Xalq qabulxonasida to‘rtta qabul bo‘lib o‘ta...

Bugun Xalq qabulxonasida to‘rtta qabul bo‘lib o‘tadiEslatib o‘tamiz, bugun poytaxt Xalq qabulxonasida Toshkent shahar ho...

Diqqat, shaxsiy qabul
09.09.2026, 11:16
Diqqat, shaxsiy qabul

Eslatib o‘tamiz, bugun soat 09:00–11:00 gacha Xalq qabulxonasida Toshkent shahar hokimining o‘rinbosari, investitsiyalar...

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари фуқаролар мурожаатларини тинглади
09.09.2026, 10:06
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари фуқаролар мурожаат...

▫️Жорий йилнинг 8-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масал...

Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат масалалари муҳокама қилинди
09.09.2026, 09:51
Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат масала...

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари М. Мирхамидов ва Тошкент ша...