- Тошкентдан гапирамиз
- 13.08.2026, 17:02
Бугун халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, ҳисобот берувчи масъуллар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи аъзолари Ҳакимова Инобат ҳамда Тиллаходжаев Бунёдлар иштирок этди
📝 Унда дастлаб жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Тошкент шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳамда жорий йилнинг 2-чорагида Тошкент шаҳрида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари Аликариев Муродулла Саъдуллаевич ҳамда Нарзуллаев Шавкат Вохитовичларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
📝 Кун тартибига киритилган кейинги масала Тошкент шаҳрида «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури, автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масала юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Алимов Элмурод Эркиновичнинг ҳисоботи комиссия аъзолари томонидан эшитилиб атрофлича муҳокама қилинди.
🔎 Шунингдек, мазкур йиғилишда 2026 йил 1-ярим йиллигида инсон ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати тўғрисидаги маърузаси ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Машарипов Бахтиёр Реимбергеновичнинг ҳисоботи депутатлар томонидан эшитилиб, муҳокама қилинди.
📉 Кун тартибидаги сўнгги «Халқ назорати» электрон платформаси орқали юборилган хабарлар ҳамда уларнинг кўриб чиқилиши ҳолати тўғрисида 2026 йил 2-чорақ давомида амалга оширилган ишлар ҳақидаги масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари – Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари – Дусмухамедов Алишер Исматиллаевич ҳисобот берди. Йиғилиш қатнашчилари томонидан мазкур масала атрофлича ўрганилди ҳамда депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланib сессия кун тартибига киритишга келишиб олинди.

Саф йиғинида Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Улуғбек Мамараджабов, Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари Фарҳод На...

Юнусобод туманида аҳоли учун қулай ва шинам дам олиш масканларини кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмо...
📍Чилонзор туманида «Ҳисобот, мулоқот, тақдимот» форматида ҳудудни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжу...

🔸️ Бугун эрта тонгдан «Навқирон» маҳалласида Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман солиқ инспекцияси бош...