Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

2026-йилнинг 6 ойида Тошкент шаҳрида инвестициялар ва иқтисодий ривожланиш йўналишида эришилган асосий натижалар

2026-йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳри инвестицияларни жалб этиш ҳамда иқтисодий ривожланиш суръатлари бўйича мамлакатнинг етакчи ҳудудларидан бири бўлди. Жалб этилган маблағлар янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллий маҳсулотлар турини кенгайтириш ҳамда пойтахт иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашга хизмат қилди.

Ҳисобот даврида Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 226,0 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизлик ўсиш демакдир.

Белгиланган 11,2 фоизлик прогноз ортиғи билан бажарилди, натижада Тошкент шаҳри республикада ЯҲМ ўсиш суръати бўйича энг юқори натижани қайд этди.

Шунингдек, 2026-йилнинг олти ойида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 109,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,0 фоизга ошди. Белгиланган 8,0 фоизлик прогноз тўлиқ бажарилди.

Инвестициялар йўналишида эса ҳисобот даврида 4,3 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп бўлиб, пойтахт иқтисодиётига хорижий инвесторларнинг ишончи мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади.

Шунингдек:

— 249 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди; — умумий қиймати 657,5 млн АҚШ доллари бўлган янги лойиҳалар фойдаланишга топширилди; — 9,8 мингта янги иш ўрни яратилиб, минглаб оилалар учун барқарор даромад манбаи таъминланди; — 1 млрд 546,9 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 77 та лойиҳа амалга оширилиб, 4,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Белгиланган кўрсаткичлар 148 фоизга бажарилди.

Мазкур лойиҳалар импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва янги кооперация алоқаларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари ҳисобидан 121,6 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди. Бу пойтахт корхоналарининг ташқи бозорлардаги мавқеи мустаҳкамланиб, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро рақобатбардошлиги ошиб бораётганини кўрсатади.

Эришилган натижаларнинг асосий ижтимоий самараси — янги иш ўринлари, аҳоли даромадларининг ўсиши, замонавий ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши, саноат салоҳиятининг кенгайиши ҳамда шаҳарнинг иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратилганидир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди
23.07.2026, 14:47
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма...

📈Сессияда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонунийликни таъминлаш ҳамда шаҳар инф...

Тошкент сайёҳлар учун янада жозибадор бўлмоқда
23.07.2026, 10:26
Тошкент сайёҳлар учун янада жозибадор бўлмоқда

⚡️2026-йилнинг 6 ойида пойтахтда 26 та туризм ва гастрономик кўча фаолият юритиб, уларнинг умумий узунлиги 27,2 километр...

Ўзбекистонда кўрсатилаётган ҳар икки хизматнинг қарийб биттаси Тошкент ҳиссасига тўғри келмоқда.
22.07.2026, 15:21
Ўзбекистонда кўрсатилаётган ҳар икки хизматнинг қа...

⚡️2026-йилнинг 6 ойида пойтахтда хизматлар ҳажми 274,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,4% ...

Олий таълим ташкилотлари битирувчилари учун махсус хизмат
21.07.2026, 16:13
Олий таълим ташкилотлари битирувчилари учун махсус...

➡️16-июлдан Тошкент шаҳар Ёшлар марказида битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касбий фаолиятини бошлашга кўмаклашиш бўй...